Линклар

Ғазо минтақасидаги вазият тобора кескинлашиб бормоқда.

  • Барно Анвар

Исроил ҳарбийлари Рафоҳ қочқинлар лагерида йиғилган фаластинликларга қарши ўт очди.
Оқибатда, камида беш одам ҳалок бўлди, 35 одам эса жароҳатланди. Гарчи жаҳон ҳамжамияти бунга кескин норозилик билдираётган бўлса-да, Исроил қўшинлари Рафоҳ қочқинлар лагерида ўз операцияларини давом эттирмоқдалар. Улар бу ҳудуддан Фаластин жангчилари ва ер ости йўлаклари қидиришмоқда.
Исроил Ташқи Ишлар вазирлиги расмийси Гидеон Мейер бу ҳақда шундай деди:
«Биз Фаластин жангчилари бу ҳудуддаги тинч аҳоли уйларидан ўз мақсадалари йўлида фойдаланаётганини кўриб турибмиз. Бу ерда порловчи мосламалар тайёрланган, бу уйлар остидан ҳуфя йўллар ўтган. Ғазо минтақасидан қурол қанчалик кўп бўлса, бизнинг ярашиш имкониятларимиз шунчалик кам бўлади», - деди Исроил Ташқи Ишлар вазирлиги расмийси.
Исроил томонининг бу ҳаракатлари БМТ, Европа Иттифоқи ва Араб Давлатлари Лигаси томонидан кескин қораланди. АҚШ томони эса Ғазо минтақасидаги воқеаларни ташвишли, деб атамоқда. Бироқ, Исроилнинг босқинчилик ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини ҳам эьтироф этмоқда.
XS
SM
MD
LG