Линклар

logo-print

Покистон Ҳиндистон Бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Манмохан Сингх Деҳли ва Исломобод ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш истагини билдирганини олқишлади.

  • Ҳасанжон

Бугун Покистон Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот вакили Массуд Хон Сингхнинг баёнотини икки мамлакат учун “ижобий муқаддима”, дея баҳолади.
Бугун Сингх Конгресс партияси етакчилигидаги Ҳиндистоннинг янги ҳукумати Покистон билан тинчлик жараёнини давом эттиришни устивор мақсад сифатида белгилашини билдирди:
“Биз ҳозиргача Покистон билан муносабатимизга путур етказиб келган барча муаммоларни ҳал этишнинг йўлларини топишимиз лозим”, - дея баёнот берди Манмохан Сингх.
XS
SM
MD
LG