Линклар

Бугун Исроилнинг Тел-Авив шаҳридаги туман суди фаластинлик исёнчилар раҳбари Марван Барғутини исроилликларга қарши уюштирил-ган ҳужумлар пайтида бешта қотиллик содир этганликда айбдор, деб топди.

  • Ҳасанжон

Шунингдек, Барғути Қуддус шаҳрида машинага ўрнатилган бомбани портлатишга уринганликда ҳам айбдор, деб топилди. Суд 6 июн куни ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда. Прокурорлар унга беш карра умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда.
Арафатнинг юқори лавозимли маслаҳатчиси Набил Абу Рдейна Исроил Барғутини ноқонуний суд қилганини билдирди:
“Бу Исроил ҳукуматининг ноқонуний ҳатти-ҳаракати. Улар Барғутини суд қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бу ғайриқонуний ҳаракат ва биз Исроилнинг бу ҳаракатини Фаластин халқига қарши навбатдаги жиноят, дея баҳолаймиз. Барғути Парламент аъзоси. Исроил ҳукумати нотўғри иш қиляпти ”, - деди Набил Абу Рдейна. Барғути икки йил олдин ҳибсга олинган эди.
Бугун Исроил ҳарбийлари Ғазода уюштирган ҳарбий ҳужумлар давомида яна беш фаластинлик нобуд бўлди.
Халқаро ҳамжамият Исроил ҳукуматининг Фаластинда олиб бораётган ҳарбий амалиётларини кескин қораламоқда.
Исроил армияси қўмондони Моше Яалон кеча Исроил танклари намойишчиларга қарата ўт очган пайтда саккиз фаластинлик нобуд бўлгани учун узр сўради.
XS
SM
MD
LG