Линклар

Бугун АҚШ кучлари Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Аҳмад Чалобийнинг уйини қуршовга олди.

  • Ҳасанжон

Ироқ полицияси унинг уйда тинтув ўтказиб, компютер ва бошқа шахсий ҳужжатларни олиб кетди.
Ироқ полицияси Чалобий яшайдиган уй яқинида жойлашган Ироқ Миллий Конгресси партиясининг Бош қароргоҳи атрофини тўсиб қўйди.
Рейддан кейин Чалобий қўриқчилари ва АҚШ қўшинлари ўртасида тўқнашув юз беришига оз қолганини айтди:
“Мен ухлаб ётган эдим. Кейин эшикни очдим. Тўппонча билан қуролларган полиция хонамга кирди. Улар ҳамма хонани кўздан кечиришди. Мен уларга чиқиб кетинглар, дедим. Улар эса менга: биз бошқаларнинг қулимиз, дейишди”, - дея воқеани тасвирлади Аҳмад Чалобий.
Бугун Бағдодда бўлиб ўтган матбуот конференциясида асабийлашган Чалобий, Ироқдаги АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари билан алоқаси тугаганини билдирди.
АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Аҳмад Чалобийнинг уйидаги рейд сиёсий мақсадда ўтказилмаганини билдирди.
Шу ҳафта бошида Пентагон Чалобий раҳбарлигидаги сиёсий партияни молия билан таъминлашни тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG