Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:39

Европа Судида Россия ҳукумати ва Гусинский иши: ҳисоб 0:1


Фарангис Саид Маълумки, Владимир Путин Россия Президенти этиб сайланганидан кейин мамлакатда бадавлат одамлар - олигархларга ӄарши кураш бошлаб юборди. Ушбу кураш натижасида бир неча киши, жумладан Владимир Гусинский ва Борис Березовскийлар хорижга кетишга мажбур бўлди. Юкос нефт ширкати раҳбари Михаил Ходорковский ва ширкатнинг айрим бошӄа раҳбарлари ҳибсга олинган. Шу ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари икки олигарх ишида айрим силжишлар рўй берди.

Франциянинг Страсбург шаҳрида жойлашган Инсон Ҳуӄуӄлари Халӄаро Суди Россия ҳукуматини судга берган Владимир Гусинский ишини Гусинский фойдасига ҳал ӄилди.

Суднинг 19 май куни чиӄарган ҳукмига кўра, Россия Федерацияси раҳбарияти Владимир Гусинскийга келтирилган молиявий ва маънавий зарар учун 88 минг евро тўлаши лозим.

Эслатиб ўтаман, 2000 йил июн ойида Владимир Гусинский молиявий фирибгарлик, хусусан Газпром ширкатидан ғайриӄонуний равишда 262 миллион доллар миӄдорида кредит олганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Кўп ўтмай Гусинский Россияни тарк этишга мажбур бўлди. У эгалик ӄилган Медиа-Мост ширкати мусодара ӄилинди. Россия ҳукумати Гусинский бошпана топган Испания, сўнгра Грециядан олигархни экстрадиция ӄилишни сўраган эди. Афина ва Мадрид расмийлари Россия сўровини ӄондирмадилар. Гусинский исми Интерпол рўйхатидан олиб ташланди.

Айрим тарафлар, жумладан Гусинскийнинг ўзи ҳам иш ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлаб келган. 2001 йил январ ойида олигарх Россия ҳукуматини судга берган эди.

Страсбург Судининг чоршанба кунги ӄароридан сўнг Озодлик радиоси Гусинский ва унинг вакиллари билан боғланишга ҳаракат ӄилди. Аммо миллиардер журналистлар билан мулоӄот ӄилишдан бош тортди. Унинг матбуот котиби Игор Малашенко суд ҳукмини ҳозирча шарҳлай олмаслигини билдирди.

Москва расмийлари ҳам ҳозирга ӄадар суд ҳукми юзасидан шарҳ бермадилар. Россия ҳукуматининг Гусинскийга 88 минг евро тўлаш-тўламаслиги ҳозирча ноаниӄ. Аммо, кўпгина кузатувчилар фикрича, Страсбург Судининг Гусинский иши юзасидан ӄабул ӄилган ӄарори бошӄа, шунга ўхшаш даъволар учун прецедент яратди.

Юкос ширкати раҳбарлари, ҳозирда ҳибсда саӄланаётган Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевлар ҳам Россия ҳукуматининг уларга ӄарши ҳаракатларидан шикоят ӄилиб, Инсон Ҳуӄуӄлари Халӄаро Судига мурожаат ӄилганлар.

Ҳозирда Лондонда яшаётган яна бир олигарх Борис Березовский ҳам шикоят аризасини бериш ниятида эканини бир неча бор айтган.

Дарвоӄе, пайшанба куни Москвада Платон Лебедев устидан маҳкама жараёни бошланди.

Лебедев адвокати Елена Липцер иш хусусида шундай
дейди:

”Платон Леонидович ўзини айбдор, деб ҳисобламайди. Унинг фикрича, ушбу иш Бош Прокуроратура томонидан сохталаштирилган. Табиий-ки, ҳимоячилар Платон Лебедев фикрига ӄўшилади ва биз унинг айбсизлигини судда исботлаш устида ишлаяпмиз.”

Лебедев адвокати суддан Ходорковский ва Лебедев ишларини бирлаштириб, бир ваӄтда кўришни сўради. Чунки, адвокатларнинг айтишича, ҳар иккала кишига бир хил – молиявий фирибгарлик, катта миӄдордаги маблағни ўзлаштириш ва солиӄларни тўламаслик айблари ӄўйилган.

Суд ишнинг кўриб чиӄилишини 28 майга ӄолдирди.
XS
SM
MD
LG