Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:30

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил ҳаракатларини қоралади


Фарангис Саид Исроилнинг фаластинликларга ӄарашли Ғазо секторидаги Рафо ӄочӄинлар лагерида ўтказган операцияси натижасида Исроил ва Фаластин ўртасидаги муносабатлар янада таранглашди. Минтаӄадаги вазиятни гуманитар бўҳрон, дея баҳолаган БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонларни муаммо ечимини топишга ундамоӄда. 19 май чоршанба куни Хавфсизлик Кенгаши мазкур масалага доир махсус йиғин ўтказди. Ушбу жараённи Фарангис Саид кузатиб борди.

Фарангис, йиғин якунида нимага келишилди?

ФС: Чоршанба кунги йиғин якунида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроил ва Фаластин бўйича резолюцияси ӄабул ӄилинди. Кенгаш аъзолари Ғазо секторидаги ӄочӄинлар лагери аҳолиси – фаластинликларнинг Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилганини ӄоралаб, Исроил ҳукуматини фаластинликлар уйларини бузиш ишларини тўхтатишга даъват этдилар.

Кенгашнинг 15 аъзосидан 14 нафари ушбу резолюцияни ӄўллаб-ӄувватлади. АҚШ ўз бетарафлигини изҳор этди.

Ҳ: Фарангис, АҚШ азалдан Исроилни ӄўллаб-ӄувватлаб келади-ку. Бу сафар у нима сабабдан бетарафлигини билдирди?

ФС: Тўғри айтдингиз, Ҳурмат, Вашингтон йиллар давомида Исроилни ӄўллаб-ӄувватлаб келган ва Исроил сиёсатини ӄораловчи барча БМТ резолюцияларига ӄарши чиӄӄан. Кузатувчилар фикрича, Вашингтоннинг бу сафар янги резолюцияга ӄарши чиӄмай, бетараф позиция тутгани Оӄ Уй ҳам Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларидан хавотирланаётганини кўрсатмоӄда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси ўринбосари Жеймс Каннингем Кенгаш йиғинида ӄилган чиӄишида АҚШ Исроилнинг ўзини ўзи мудофаа ӄилиш ҳуӄуӄини ҳурмат ӄилса-да, сўнгги ҳаракатлари меъёрдан чиӄӄан, деб ҳисоблаётганини айтди:

”Бизнингча, Исроилнинг сўнгги бир неча кун ичида Ғазо секторида амалга ошираётган операциялари тинчлик ва хавфсизлик ўрнатишга хизмат ӄилмайди. Аксинча, ушбу ҳаракатлар гуманитар вазиятнинг ёмонлашишига олиб келди ва Исроил ҳарбий кучлари ҳамда фаластинликлар ўртасида зиддият яратди. Бу ҳаракатлар Исроил хавфсизлигини мустаҳкамламади”.

Каннингем яӄин кунларда Вашингтон Исроил, Фаластин ва Миср расмийлари билан Ғазо минтаӄасига ӄурол-яроғнинг ғайриӄонуний равишда олиб ўтилишига чек ӄўйиш масаласи юзасидан музокаралар ўтказажагини маълум ӄилди.

Маълумки, Исроил раҳбариятининг таъкидлашича, Миср чегараси яӄинида жойлашган Рафо ӄочӄинлар лагерига уюштирилган рейд айнан ӄурол-яроғ контрабандасининг олдини олиш маӄсадида амалга оширилган.

Ҳ: Фарангис, Исроил БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини ӄандай ӄаршилади?

ФС: Исроилнинг БМТдаги элчиси Дан Гиллерман БМТ Хавфсизлик Кенгаши ӄабул ӄилган резолюцияни танӄид ӄилди. у резолюцияда Фаластин раҳбарияти Исроилга ӄарши террор ҳаракатларини ӄўллаб-ӄувватлагани ҳисобга олингани ҳамда бу ҳужжат минтаӄада тинчлик ўрнатилишига ҳисса ӄўшмаслигини баён ӄилди.

Шу билан бирга Исроил расмийлари ҳарбий ҳаракатлар давомида фаластинлик намойишчилар ҳалок бўлгани учун узр сўрашди. Маълумотларга кўра, чоршанба кунги амалиётлар оӄибатида бир неча фаластинлик бола ва ўсмир нобуд бўлган.

Ҳ: Фаластин БМТ ХК резолюциясини ижобий ӄабул ӄилган бўлса керак, шундайми?

ФС: Ҳа, Фаластиннинг БМТдаги элчиси Носир Ал-Кидва ўзининг БМТ Хавфсизлик Кенгашида ӄилган чиӄишида резолюцияни ижобий баҳолаш билан биргаликда Исроилнинг Рафо ӄочӄинлар лагеридаги ҳаракатларини террорчилик, дея баҳолади:

”Бу террорчилик, давлат террорчилигидир. Ушбу ҳаракатлар уруш жиноятлари бўлиб, уларни амалга оширганлар халӄаро ҳуӄуӄ тамойилларига кўра, жавобгарликка тортилиши керак”.

Айни ваӄтда БМТ Матбуот котиби Фред Экхард берган маълумотга кўра, Исроил май ойида ўтказган операциялар натижасида 2200 фаластинлик бошпанасиз ӄолган.

БМТ ХК резолюцияси Рафо ӄочӄинлар легарида яшовчи фаластинликларга фавӄулодда гуманитар ёрдам кўрсатишга даъват этади.
XS
SM
MD
LG