Линклар

Ғуломжон Холматов ҳисбдан озод этилди


Ҳовлисида кўкнори етиштиришда айбланиб, 17 май куни ҳибсга олинган “Эрк” демократик партияси Наманган вилояти бўлими котиби Ғуломжон Холматов озод этилди.

Бу ҳақдаги хабарни Ғ.Холматовнинг ўғли Ғайрат Холматов тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, отаси 19 май куни тушдан сўнг озод этилган. Ғуломжон Холматовнинг озод этилиши учун унинг ўғилларидан бири отасини кафилликка олган.

Ғ.Холматовнинг айтишича, ҳибсга олинганнинг биринчи куни отаси эрталаб соат олтигача тергов қилинган.

Сўнгги хабарларга қараганда, 20 май куни соат 16 лар чамасида Ғуломжон Холматов яна терговга чақирилган.
XS
SM
MD
LG