Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:05

Хотира тадбирига рухсат этилмади


Саида Маълумотларга кўра, Ўзбекистон расмийлари қрим татарларнинг ўз юртидан депортация қилинганига 60 йил тўлиши муносабати билан нишонланиши режалаштирилган хотира тадбирининг ўтказилишига рухсат бермаган.

Хабарларга қараганда, 11 май куни ушбу тадбирни ўтказишга рухсат этилмагани маълум бўлган. Шундан сўнг Қрим татар халқи мажлисининг Марказий Осиё бўйича вакили Али Ҳамзин қрим татар диаспораси номидан мазкур тадбирни ўтказишга рухсат беришни сўраб 12 май куни Ўзбекистон Президентига телеграмма жўнатган. Айни мазмундаги телеграмма Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳам юборилган.

Бунга жавоб тарзида вазирлик хотира тадбирини ўтказиш масаласида Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонасига нота жўнатган. Нотада қрим татарларнинг Ўзбекистонда бундай тадбир ўтказиши мақсадга мувофиқ эмаслиги, чунки Ўзбекистон бу халқнинг депортация қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқлиги, илгари мамлакатда шу каби маросимлар умуман ўтказилмагани таъкидланган. Нотада келтирилишича, қрим татарлар Ўзбекистонда ҳеч қандай муаммога учрамаган. Улар маҳаллий халқ қатори мавжуд барча ҳуқуқлардан фойдаланган ва мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган.

“Озодлик” мухбири Ўзбекистон расмийларининг жавоби юзасидан А.Ҳамзин билан суҳбатлашди.

“Тўғриси, хотира тадбири масаласида юборилган нотанинг мазмуни ва Ўзбекистон расмийларининг тутган позицияси мени таажжубга солди. Ўйлайманки, бу позициянинг нотўғри эканини англаб етиш лозим. Зеро, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти ва БМТ аъзоси ҳисобланади. Нотада Ўзбекистоннинг бизнинг муаммомизга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва бу каби тадбирлар ҳеч қачон ўтказилмагани туфайли шундай поцизияни танлагани ёзилган. Бу ишга Ўзбекистоннинг, айниқса, ўзбек халқининг алоқаси йўқлиги ҳақидаги хулосага қўшиламиз. Шунинг бу тадбирни ўтказиш ташаббусини ўзимиз кўтарганмиз. Чунки бу ерда юз минглаб қурбонлар тақдири бор”, - деди А.Ҳамзин.

А.Ҳамзиннинг қўшимча қилишича, хотира тадбирлари гарчи Тошкент шаҳрида ўтказилмаган бўлса-да, Тошкент вилоятининг бир неча туманида ва Самарқанд шаҳрида маҳаллий ҳокимликлар рухсати билан ўтказилган.

Қрим татар Зера Рустемованинг сўзларига қараганда, мазкур халқ вакиллари Ўзбекистонда ҳеч даврда камситилмаган. Маҳаллий аҳолининг уларга муносабати ҳам ёмон эмас. Қрим татар миллий маданий маркази ташкил этишни режалаштирган тадбирлар эса фақат ўтганлар ёдини хотирлашни мақсад қилган эди, холос.
XS
SM
MD
LG