Линклар

logo-print

Ашахободда кўпгина бинолардан Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзовнинг портретлари олиб ташланди.

  • Барно Анвар

Президентнинг республика Ички Ишлар вазирлиги биноси ёнидаги брозна ҳайкали ҳам олиб ташланди. Бу ҳақда «Озодлик» радиосининг Ашхабоддаги мухбири Сапармурот Авазбердиев шундай маьлум қилади:
«Аввал Туркманистон Банки биносини Сапармурот Ниёзовнинг улкан портрети безаб турарди. Ҳозир уни олиб ташлади. Худди шундай Савдо вазирлиги биносидаги суратни ҳам олишган. Бироқ, Президентнинг ҳамма портретлари олинмаган», - дея хабар беради «Озодлик» радиосининг Ашхабоддаги мухбири.
Бу ҳақида мамлакат ҳукумати ҳеч қандай расмий изоҳ бергани йўқ. Ашхабод шаҳар мэриясининг билдиришича, Президент портретлари ўрнига сиёсий мазмундаги плакатлар жойлаштирилади.
XS
SM
MD
LG