Линклар

Европа Иттифоқи Россиянинг Жаҳон Савдо ташкилотига аьзо бўлишини маьлум қилди.

  • Барно Анвар

Шу мазмундаги шартнома Москвада бўлиб ўтаётган Россия-Европа Иттифоқи саммитида имзоланди. Ҳужжатда Россия ва Европа иттифоқи ўртасида ўзаро савдо алоқалари шартлари ҳам белгиланган.
Саммит давомида Еврокоммисия раҳбари Романо Проди Европа иттифоқи Калининград вилояти ривожи учун маьлум бир заҳиралар ажратишга тайёр эканлигини маьлум қилди.
Жумладан саммит йиғилишида сўзга чиққан Европа Иттифоқининг ҳозирги раҳбаири, Ирландия Бош Вазири Берти Ахерн саммит йиғилишида сўзга чиқиб шундай деди:
«Европа Иттифоқининг кенгайиши уни Россия билан яқинлаштиради ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар беради. Россия ва Европа Иттифоқи ҳамкорлиги — Европада тинчлик барқарорлигининг калитидир», - деди ҳозирда Европа Иттифоқини бошқараётган Ирландия Бош Вазири Берти Ахерн.
Саммитда Европа Итифоқи делегациясини Еврокомиссия раиси Романо Проди бошқармоқда.
XS
SM
MD
LG