Линклар

logo-print

Ироқда шиа жангчилари гуруҳи Испан радиоси журналисти Фран Севильони қўлга олдилар.

  • Барно Анвар

Маьлум бўлишича, Севилонинг ўзи таҳририятга телефон қилган ва Нажаф шаҳрида ҳибсда эканлигини айтган. Бундан бироз аввал у Испан қўшинлари ад-Диуанидаги ҳарбий базани тарк этганлари ва ватанига йўл олганлари ҳақида репортаж берган эди.
Бугун эрталаб эса Ироқнинг Карбало шаҳрида бугун эрталаб бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида 18 нафар ироқлик жангчи ҳалок бўлди. Тўқнашув чоғида ас-Садр жангчилари Америка танкига қарата миномётдан ўқ узди. Бунга жавобан Америка ҳарбийлари танклардан ўт очди. Жанг ҳаракатлари шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр жангчилари ўрнашган мусулмонларнинг муқаддас қадамжоларидан бири ёнида бормоқда.
Бугун Ас-Садр Куфа шаҳрида ўқилган жума намози чоғида агар унинг сафдошлари қурбон бўлса, коалиция кучлари билан жангни давом эттиришини маьлум қилди.
«Мен ҳалок бўлган тақдиримда ҳам қаршиликни тўхтатманглар. Жангни давом эттиринглар, Аллоҳ сизларга ғалабани насиб этади», - деди Муктадо ас Садр.
Ўтган тунда бўлиб ўтган отишма чоғида эса «Ал-Жазира» телеканали ходими қурбон бўлди. Унинг ўлими учун жавобгар томон ҳозирча номаьлум.
XS
SM
MD
LG