Линклар

АҚШда Марказий Осиё экологик муаммоларига бағишланган конференция бошланди


Фарангис Саид “Марказий Осиёда иӄлим ва табиат ўзгаришининг инсоний жиҳати”, деб номланган икки кунлик конференция ташкилотчиси Елена Любимцева Озодлик радиосига анжуман Гранд Рэпидс шаҳрида жойлашган Гранд Вэлли Давлат Университети ҳомийлигида ўтказилаётганини айтиб, мана бундай дейди:

”Биз инсон ҳаётига таъсир кўрсатаётган жараёнлар, иӄлим ва табиатдаги ўзгаришлар, хусусан сув заҳиралари, ердан фойдаланиш, экологик вазиятнинг ёмонлашишига оид масалаларига катта эътибор ӄаратяпмиз. Конференция доирасида ӄилиниши кутилаётган бир неча маърўза чўлланиш жараёнини назорат ӄилиш масаласига бағишланган. Албатта, Орол денгизи муаммоси анжуман диӄӄат марказида бўлади. Конференциянинг бир нечта ӄатнашчиси минтаӄада карбонат ангидриди газининг ҳавога чиӄиши, иӄлим илиӄлашувининг МОга таъсири ҳаӄида маърўза ӄилади. ”

Елена Любимцева каби мутахассислар фикрича, Марказий Осиё жиддий экологик ўзгаришлар кузатилаётган минтаӄа. Уларнинг аксарияти ӄишлоӄ хўжалигида Совет даврида ӄўлланган усуллар оӄибатидир. Бунинг устига иӄлим исиши жараёнлари яӄин келажакда ушбу ўзгаришларни янада тезлаштириши мумкин.

Маълумки, иӄлим илиӄлашувига кўп жиҳатдан карбонат ангидриди газининг катта миӄдорда ҳавога чиӄаётгани сабаб бўлмоӄда.

Тожикистондаги Гидрометеорология Институти раҳбари Бекмурод Маҳмадалиевнинг Озодлик радиоси тожик хизматига билдиришича, Марказий Осиё минтаӄаси олдида турган энг жиддий муаммолардан бири айнан иӄлим илиӄлашувидир:

”Шахсан мени иссиӄхона аломатлари, яъни иссиӄ газларнинг атмосферага чиӄарилаётгани ташвишлантиради. Биз бундай газ миӄдорини камайтиришга ҳаракат ӄилишимиз керак. Айни ваӄтда иӄлим ўзгаришларига ҳам мослашишимиз зарур. ”

Мутахассислар эътироф этишларича, МОдаги энг жиддий экологик муаммо Орол муаммоси бўлиб ӄолмоӄда. Сўнгги 30 йил давомида ӄуриб бораётган денгиз, кузатувчилар фикрича, 2015 йилга бориб ер юзидан умуман йўӄолиб кетиши мумкин.

Оролнинг ӄуриши, Амударё ва Сирдарё суви сатҳининг пасайиши натижасида ҳаво ҳарорати ошиб бормоӄда. Мичиган конференцияси ташкилотчиси Елена Любимцеванинг таъкидлашича, сўнгги 100 йил давомида МОда ҳаво ҳарорати 2 даражага ошган.


”Биз ушбу минтаӄа иӄлимининг янада илиӄлашишини тахмин ӄиляпмиз. Бошӄа тарафдан, ҳаво ёғинлари миӄдорининг камайиши эҳтимоли жуда катта. Бу эса, ўз навбатида, ҳавонинг янада ӄуруӄлашиши ва ерларнинг чўлланишига олиб келади. Ваҳоланки, чўлланиш кўлами Орол минтаӄасида шундоӄ ҳам кенг.”

Оролдан бутун минтаӄага тарӄалаётган туз, ӄум ва чанг ҳам одам, ҳам чорва учун зарарлидир. Бундан ташӄари, озиӄ-овӄат ва ичимли сув пестицидлар билан захарланган. Бу омиллар одамлар саломатлигига ўта салбий таъсир кўрсатмоӄда. Маълумотларга кўра, Орол минтаӄасида гўдаклар орасидаги ўлим кўрсаткичлари собиӄ Совет Иттифоӄи бўйича энг баланддир.

Елена Любимцева 1992 йилдан буён пахта етиштирилиши бир ӄанча камайтирилганини ижобий жараён, дея баҳолайди:

”Бунинг ижобий тарафи шунда-ки, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби мамлакатлар ӄишлоӄ хўжалигининг бошӄа соҳаларини ривожлантиришга ҳаракат ӄилмоӄдалар. Ишлаб чиӄарилаётган пахта ҳажми камайтирилиб, ўрнига камроӄ сув талаб ӄиладиган экинлар етиштириляпти.”

Мичиган штатида ўтказилаётган конференция доирасида муҳокама ӄилинаётган яна бир муҳим масала - сув заҳираларидан фойдаланишдир.

Тоғларидаги музликлар туфайли Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон минтаӄани сув билан таъминлаётган асосий мамлакатлар ҳисобланади. Иӄлим илиӄлашуви натижасида музликларнинг эриши сув заҳираларини таӄсимлаш ва топографияга таъсир ӄилиши мумкин. Елена Любимцеванинг айтишича, музларнинг эриши натижасида, бир тарафдан, дарё ва кўллардаги сув миӄдори кўпаяди. Аммо айни ваӄтда сел ва ер кўчишлари рўй бериши мумкин.

МОдаги экологик вазиятга бағишланган биринчи конференция ташкилотчилари унинг йиллик анжуманга айланишига умид ӄилмоӄдалар.
XS
SM
MD
LG