Линклар

Канн кинофестивалининг бош соврини "Олтин палма" АҚШ кино устаси Майкл Мурга насиб қилди.


АҚШ Президенти Жорж Буш танқид остига олинган Фарангейт бўйича 9 11 филми Канн фестивалининг олий мукофотига сазовор бўлди.
Ушбу филмнинг АҚШда намойиш қилиниши хануз савол остида. Дисней ширкати филмни АҚШда намойиш қилишни истамади.
Совринни ола туриб Майкл Мур ҳакамларга қарата шуларни гапирди:

"Бу ерда юз берган воқеа шарофати билан менда америкаликлар бу филмни томоша қилишига ишонч туйғуси пайдо бўлди. Сиз филм устидаги кўрпани олиб ташладингиз. Кўплар хақиқатни эл кўзидан яширмоқчи бўлишди. Ўз қарорингиз билан сиз хақиқатни халққа ошкор қилдингиз"
1956 йилдан бери биринчи марта Канн кинофестивали жюри ҳайъати бош мукофотни хужжатли филмга беришга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG