Линклар

logo-print

Ироқнинг Кўфа ва Нажаф шахарларида рўй берган қақшатгич жанглар оқибатида 40 дан ортиқ киши нобуд бўлди.


Жанглар шиа лидери Муқтадо Ас Садр тарафдорлари ва АҚШ кучлари ўртасида бўлди. Ғарб оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотга кўра АҚШ қўшинлари¸ қўзғолончиларни масжид ичидан қувиб чиқаришган.
Масжидда қурол-аслаха омбори борлиги айтилмоқда. Жанглар чоғида Ас- Садр тарафдорларидан 32 киши ўлдирилди.
Нажаф шахридаги қабристон яқинида рўй берган жангларда эса 14 қўзғалончи ўлдирилди.
Ироқдаги врачлар фикрига кўра аксар ўлдирилганлар тинч аҳоли вакилларидир.

"Касалхонамизда уч жасад ва 36 ярадор бор. Кўплар бошидан ва кўкрагидан яраланган. Жабр кўрганларнинг ҳаммаси оддий ахоли вакилларидир. Улар орасида полициячи ëки ҳарбийлар йўқ."
Ироқлик врач фикри эди.

Ироқдаги вазият қалтислашгани боис Эрон бугун АҚШни "расман огохлантирди"
XS
SM
MD
LG