Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:31

ХОКИМИЯТНИ ИРОҚЛИКЛАРГА БЕРИШ БОРАСИДАГИ РЕЗОЛЮЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ҚЎШИМЧАЛАР ТАЛАБ ЭТМОҚДА


Сешанба куни АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқда хокимият ироқликлар қўлига ўтганидан кейин бу мамлакатни ким ва қай тарзда бошқариси борасидаги ўз қарашларини ифода этди. Ўз чиқишида Буш Ироқ 30 июн куни ўз суверенитетига эга бўлишини, аммо мамлакатдаги вазият барқарорлашмагунча АҚШ кучлари у ерда қолишини таъкидлади. Айни пайтда, БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ироқ суверенитети ҳамда халқаро коалиция кучлари мақомини белгиловчи резолюция лойиҳаси мухокама қилинмоқда.

АҚШдаги Карлайл Ҳарбий Коллежида қилган қарийб ярим соатлик чиқишида Жорж Буш асосий мақсад Ироқда тинчлик ва демократияни қарор топтириш экани ва бу борада Вашингтон ҳукумати самарали стратегияга эгалиги ҳақида гапирди. Оқ Уй рахбари Ироқдаги нобарқарор вазиятга қарамай, оккупация 30 июн куни тугаши ва хокимият ироқликларга топширилишини яна бир бор таъкидлади. "Ушбу муваққат ҳукумат Ироқда миллий сайловлар ўтказилгунга қадар тўлиқ мустақилликка эга бўлади. Америка бу борадаги БМТ вакили Лахдор Брахимий ҳаракатларини қўллаб қувватлайди ва мен Коалиция маъмуриятига Ироқ муваққат ҳукуматига ҳар томонлама ёрдам бериши борасида кўрсатма ҳам бердим. Суверенитетга ҳозирлик жараёнида ҳукуматнинг кўплаб функциялари ироқликларга бериб бўлинди. Ҳукуматнинг 12та вазирлиги ҳозирда ироқликларнинг бевосита назорати остидадир", - деди АҚШ Президенти.

Ўз чиқишида Жорж Буш Ироқда мустақилликнинг дастлабки босқичи осон кечмаслиги, Ироқдаги қуролли гуруҳлар бу жараёнга халақит беришга уринаётганликлари ва хокимият ироқликлар қўлига ўтганидан кейин ҳам, Ироқда қаршилик тўхтамаслигини айтди. Шу боис, Бушга кўра, Ироқ суверенитетга эга бўлганидан кейин ҳам халқаро кучлар маълум вақтгача мамлакатда қолади. Ҳозирда, Ироқда 138 минг Америка қўшини мавжуд. "Агар Ироқда тинчликни таъминлаш учун қўшимча куч лозим бўлса, мен уни юбораман", - деди Оқ Уй рахбари.

Ҳасанжон айни масала шу кунларда БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам мухокама қилинмоқда. АҚШ ва Британия тақдим этган резолюция лойиҳасида ана шу жиҳат мавхум. Агар халқаро кучлар Ироқда қоладиган бўлса қандай мустақиллик ҳақида гап бўлиши мумкин, қабилидаги фикрлар ҳам айтилмоқда Хавфсизлик Кенгашида.

Шуни ҳам айтиш керакки, резолюция лойиҳасида бир йилдан сўнг халқаро кучларни қолдириш ёки олиб чиқиш масаласи кўриб чиқилиши таъкидланади. Ироқ ҳукумати агар истаса буни олти ой ичида ҳам кўриб чиқиши мумкин. Аммо, Америка томони Ироқдаги кучлар улар қўмондонлиги остида қолишини, Хавфсизлик Кенгаши аъзолари эса ироқликларга ҳам ҳарбий амалиётларни бошқариш имконияти берилиши кераклигини айтишмоқда.

Резолюция лойиҳасида 30 июндан эътиборан Ироқдаги нефт захиралари устидан назорат Ироқ муваққат ҳукумати ихтиёрига ўтиши кўзда тутилган. Аммо, халқаро мутахассислар нефтдан кўрилган даромадларни аудит қилиб бориши, яъни текшириб бориши резолюция лойиҳасида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG