Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:00

Бухорода Интернет фестивали ўтказилди


Басира Бухоро шаҳрида “Навқирон Бухоро” деб номланган Интернет фестивали ўтказилди. Унда 60 га яқин сайт 12 номинация бўйича ғолибликка даъвогарлик қилди.

Фестивалда “Энг яхши шахсий сайт” номинациясида мактаб ўқувчиси Жамшид Султонов ғолиб бўлди. Унинг айтишича, сайтни тайёрлаш ва уни маълумотлар билан тўлдириш анча қийин кечган.

Бундай фестиваль Бухорода учинчи бор ўтказилди. Фестиваллар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Бухоро шаҳри бўлими, АҚШнинг беғараз кўмагида Ўзбекистон фуқароларини ўқитиш ва маълумот билан таъминлаш мақсадида очилган “Ай-Эй-Ти-Ри” Интернет маркази ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилмоқда.

“Навқирон Бухоро” Интернет фестивали ташкилий қўмитаси раиси Шавкат Муҳаммедовнинг сўзларига қараганда, фестивалдан мақсад аҳоли ўртасида Интернетни тарғиб этишдир.
XS
SM
MD
LG