Линклар

logo-print

Газ кони устида яшаб, газга ёлчимаслик ҳам мумкин


Фирдавс Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган газ ва нефтнинг 90 фоизи Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келади. Шунга қарамай, вилоятда аҳолига газ етказиб бериш ва қишлоқларни газлаштириш борасида талай муаммолар бор.

Маълумотларга қараганда, вилоят аҳлининг 65,9 фоизи газ билан таъминланган. Газлаштириш даражаси шаҳарларда 96 фоизни, қишлоқ жойларда эса 61 фозни ташкил этади.

Вилоят газ таъминоти корхонаси раҳбари Шуҳрат Ҳамроевнинг таъкидлашича, газлаштирилган хонадон ва ташкилотлар газ билан узлуксиз таъминлаб турилибди.

Ш.Ҳамроев чекка ҳудудлар у ёқда турсин, ҳатто вилоят марказига яқин жойларда ҳам газ таъминотида жуда кўплаб узилишлар борлигини рад этди.

Қарши туманидаги “Ипак йўли” ширкат хўжалигида яшовчи фуқаронинг сўзларига қараганда, бу ерда йил давомида бир неча ойгина газ бўлади, холос. Шунга қарамай, одамларнинг иш ҳақидан газ учун ҳар ойда ушлаб қолинади.

Бу фуқаро истиқомат қиладиган қишлоқ Шўртан газ конига жуда яқин. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, “Ипак йўли” хўжалиги ҳудудининг ўзидан ҳам истиқболли газ кони топилиб, ишга туширилган. Айни пайтда бу ерда яна бир неча газ қудуқлари қазилмоқда.

Хуллас, “Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган фуқаронинг уйи катта газ захираси устида жойлашган. Лекин у йил давомида табиий газдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. Балки сув бўйида яшаб сувга зор бўлиш, деб шуни айтсалар керак.

Маълум бўлишича, вилоятда юқори босимли газ қувурлари яқинида жойлашган, лекин газ билан таъминланмайдиган қишлоқлар кўп.
XS
SM
MD
LG