Линклар

logo-print

АҚШ Президенти Жорж Буш бугун Пенсилвания штатида сўзлаган нутқида, Ироқда ҳокимият 30 июн куни ироқликларга топширилишини таъкидлади.


“Ўтиш даври ҳукумати мамлакатни умумхалқ сайлови ўтгунча бошқаради. АҚШ БМТ вакили Лахдар Браҳимийнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлайди ва мен Ироқ Коалицион Муваққат ҳукуматини барча йўналишларда қувватлаш ҳақида кўрсатма бердим. Мустақилликка тайёргарлик даврида ҳокимиятнинг кўп ваколатлари бу ҳукуматга ўтказиб берилди. Ҳозир 12 вазирлик ироқликлар назорати остидадир”, деди Жорж Буш.

АҚШ Президенти ўз нутқи давомида Америка ҳарбийлари барқарорлик ўрнатилмагунча Ироқдан олиб чиқиб кетилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG