Линклар

АҚШнинг Портленд шаҳар суди террорчиликда айбланаётган адвокат Брэндон Мэйфилд устидан маҳкама жараёнини тўхтатди.


Мэйфилд 11 март куни Мадридда содир этилган террорчилик ҳаракатига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган эди. Судда дастлабки текширувни олиб борган Федерал Тергов Бюроси Мэйфилд бармоқ изларини бошқа одамнинг бармоқ излари билан адаштириб юборганлиги аниқланди.
Озодликка чиқарилган Мэйфилд шундай деди: “Мен мусулмонман, шунингдек, мен америкаликман. Мен америкалик мусулмонман. Мен юристман, АҚШ қуролли кучларининг собиқ зобитиман. Лекин, шунга қарамай, мен жамиятдан ажратиб қўйилдим ва камситилдим, буни мен мусулмон сифатида ҳис қилмоқдаман”,- деди Мэйфилд.
XS
SM
MD
LG