Линклар

logo-print

Япониянинг камида беш префектурасида «Ал-Қайда» ташкилоти билан алоқадорликда гумон қилинган шахсларни топиш мақсадида кенг миқёсли қидирув ҳаракатлари олиб борилди.

  • Барно Анвар

Тўрт нафар хорижлик шахс қўлга олинган. Улардан икки нафари Бангладеш фуқароси, бири Ҳиндистон ва яна бири Мали фуқароси эканлиги маьлум қилинди. Ҳибсга олиш учун асосий сабаб сифатида иммиграция қонунчилиги бузилгани кўрсатилмоқда.
Япония ҳукумати расмийси Хироки Хосода бу борада шундай деди:
«Мамлакатимизда «Ал-Қайда» агентлари ва шу халқаро террор ташкилоти билан алоқада бўлган одамлар борлиги ҳақида ахборот олдик. Улар шу ерда туриб бир-бири билан алоқа ўрнатишга уринишаяпти. Таькидлашим керак, биз ҳаракат бошлашдан олдин, синчковлик билан маьлумот тўплаймиз», - деди Япония ҳукумати расмийси.
Мамлакат ҳукумати «Ал-Қайда» гуруҳи агенти Лионел Дюмон билан алоқа ўрнатишга уринмоқда. Лионел Дюмон 2002 йил июл ойидан 2003 йилнинг сентябрига қадар Японияда бўлган ва ўтган йил охирида Германияда қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG