Линклар

БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг Террорга қарши комиссияси раҳбари Эральдо Муноснинг маьлум қилишича, «Ал-Қайда» ҳануз фаолият юритаётган ва яна ҳужумлар уюштириши мумкин бўлган ташкилот сифатида қолмоқда.

  • Барно Анвар

Бу борада Эральдо Мунос шундай деди:
««Ал-Қайда» таркибида жанггарилар сони ортган бўлиши мумкин. Аммо, ҳозирга келиб ташкилотнинг марказлашган бошқаруви анча ожиз ва у аввалгидек имкониятларга эга эмас. Бироқ, бу — улар олдингидек ҳужумлар уюштира олмайди, дегани эмас ва мен қўрқаманки, келажакда ҳам улар шундай ҳужумлар уюштириши мумкин», - деди БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг Террорга қарши комиссияси раҳбари.
Мунос сўзларига кўра, ҳозирда «Ал-Қайда»40 қа яқин террорчи гуруҳни ўзида бирлаштирган улкан бир тизимга айланган.
XS
SM
MD
LG