Линклар

Демократия ва Путин: севмаганга суйканма


Фарангис Саид 26 май куни Россия Парламентида ӄилган чиӄишида Президент Путин асосий эътиборни иӄтисодиёт секторига ӄаратган бўлса-да, ички сиёсатнинг бошӄа соҳалари, хусусан демократия ва инсон ҳуӄуӄлари масаласига ҳам алоҳида тўхталди. Ўзининг иккинчи президентлик муддати давомида амалга оширалажак режалари ҳаӄида россияликларга маълумот берар экан Путин, жумладан, ички сиёсатнинг асосий тамойиллари ўзгармаслигини таъкидлади. Ваҳоланки, ӄатор инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари Россия ҳукуматини инсон ҳуӄуӄларини поймол этаётгани учун танӄид ӄилмоӄда. Хўш, келажакда ҳам бу сиёсат давом этадими?

Ўзининг чоршанба кунги чиӄишида Президент Путин Ғарб ҳукуматларини Россияни авторитар давлатлар рўйхатига киритгани учун танӄид ӄилиб, буни адолатсиз, дея баҳолади. Унинг таъкидлашича, Россиянинг дунёдаги позицияси тобора мустаҳкамланмоӄда. Бундан чўчиган Ғарб Кремл сиёсатини авторитар, дея баҳолаб, унга босим кўрсатиш пайида:

”Мустаӄил, кучли ва ўзига ишонган Россия ҳар бир одамга ҳам ёӄавермайди. Ҳозирги глобал раӄобатли курашда Россияга босим ўтказишнинг сиёсий, иӄтисодий ва ахборот воситаларидан фойдаланилмоӄда. Давлатчилигимизнинг мустаҳкамланиши эса баъзида маълум маӄсад билан “авторитаризм”, дея талӄин ӄилинмоӄда. Шу боис мен бир нарсани таъкидлаб ўтмоӄчи эдим: сиёсатимизнинг асосий тамойиллари ӄайта кўриб чиӄилмайди!”

Ушбу баёнот Ғарб ҳукуматлари, айниӄса Европа Иттифоӄи, ва мустаӄил кузатувчилар хавотирларига сабаб бўлди. Чунки, мутахассислар фикрича, Кремл расмийларининг “давлатчиликни мустаҳкамлаш”, дейишлари ортида, кўп ҳолларда, инсон ҳуӄуӄларининг поймол этилиши кузатилмоӄда. Кузатувчилар, Россияда скинхедлар фаоллашиб бораётгани, нацизм ва фашизм ғоялари тобора кенг тарӄалаётгани, эркин матбуот деярли ӄолмагани, суд тизими мустаӄил эмаслигини ӄайд этадилар.

Бош ӄароргоҳи АҚШда жойлашган Фридом Хаус – Озодлик Уйи ташкилоти ўтиш давридаги мамлакатлардаги вазиятга доир йиллик ҳисоботида собиӄ Совет республикаларида демократиялаштириш жараёни деярли тўхтаб ӄолгани, Россияда эса вазият сўнгги 1 йил давомида ниҳоятда ёмонлашганини таъкидлайди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халӄаро Амнистия ташкилоти ҳам 26 май куни эълон ӄилган ҳисоботида Россиядаги вазият хусусида ўхшаш фикр билдирган.

Москвадаги таҳлилчимиз Толиб Саидбоев ҳам Россияда инсон ҳуӄуӄлари вазияти ёмонлашганини таъкидлаб, жумладан, Шимолий Кавказда оз сонли этник гуруҳлар вакиллари ҳуӄуӄлари топталаётганини айтади:

”Шу кунларда гап кетяпти: 15 минг турк-месхетин АҚШга кўчиб кетишга мажбур бўлмоӄда. Чунки уларга Ставропол ўлкасида нормал яшаш учун шароит яратилмаган. Уларни сиӄиб чиӄаришяпти, уларни ҳаӄорат ӄилишяпти, судга бериб, бўйнига содир этмаган жиноятларни осишяпти. Бундай мисоллар кўп.”

Саидбоев бундай мисоллардан яна бири Чеченистондаги вазият эканини ӄайд этади.

Президент Путин эса ўзининг 26 май кунги чиӄишида ушбу республикага нисбатан олиб борилаётган сиёсат ўзгармаслигини баён ӄилди:

”Яӄинда Чечен Республикаси етакчиси Аҳмад Қодировга ӄилинган сиёсий суиӄасд, ӄонуний йўл билан сайланган ҳокимият идоралари фаолиятини беӄарорлаштиришга ӄаратилган уринишлар ва шу каби бошӄа провокацияларга ӄарамай, террорчиликка ӄарши кураш йўналиши ўзгармайди. Россиянинг демократия, инсон ҳуӄуӄлари ва эркинликларини таъминлашга ӄаратилган сиёсатини ҳеч нарса ва ҳеч ким тўхтата олмайди”.

Демак, Кремлнинг Чеченистондаги сиёсати, Путиннинг таъкидлашича, инсон ҳуӄуӄлари ва эркинликларини таъминлашга ӄаратилган.

Қароргоҳи Берлинда жойлашган, чеченлар ҳуӄуӄлари ҳимояси билан шуғулланувчи Немис-Кавказ Жамияти раиси Эка Хартмааснинг бу хусусидаги фикри ўзгача.

Чеченистон масаласи Россия Президенти учун энг катта бош оғриӄ, дер экан мутахассис, Путин Чеченистон урушини тугатиш ваъдалари ёрдамида ҳокимиятга келгани ва халӄ орасида обрў ӄозонганига ӄарамай, аслида урушни тугатишга интилмаяпти, деб ҳисоблайди:

”У урушни тугатишни истамаяпти, деган хавотирдаман. Бундай ӄилишни истаган таӄдирда ҳам, Чеченистонда нефт конлари устида ўтириб, катта пул ӄилаётган генераллар унга урушни тугатишга рухсат беришмайди. Аслида, бунинг ортида катта режа бор. У чечен халӄининг катта ӄисмини йўӄ ӄилиб, бу билан муаммони ҳал этишни кўзлайди,” - деб таъкидлайди берлинлик мутахассис Эка Хартмаас.
XS
SM
MD
LG