Линклар

Хитойда ғайриоддий зотилжамга қарши ишлаб чиқилган вакцина биринчи бор кўнгиллиларда синаб кўрилди.

  • Барно Анвар

Маьлумки, ғайриоддий зотилжам 2003 йилда бир неча мамлакатларда тарқалган ва оқибатда, 800 га яқин одам қурбон бўлганди.
Хитой Давлат Департаментининг озиқ-овқат ва дори –дармон ишлаб чиқариш бўйича расмийси Чжен Сяо-Ю бу борада шундай деди:
«Эмлагандан сўнг ўтган 72 соат ичида бунга кўнгилли равишда рози бўлган бирорта одамда нохушлик ва безовталик сезилмади. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Аммо, бу вакцина та’сирига доир синовларнинг биринчи босқичи. Биз ҳали якуний натижалар ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз», - деди Хитой Давлат Департаменти расмийси.
XS
SM
MD
LG