Линклар

Ироқдаги диний арбобларидан бирини ўлдирганликда айбланган шиалар етакчиларидан бири Муқтадо ас-Садр ўзига нисбатан очилган жиноий ишни тўхтатилса, қуролли гуруҳларини Нажаф шаҳридан олиб чиқишини маьлум қилди.

  • Барно Анвар

Бугун Ироқ ҳукумати хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муваффақ ал-Рубоий Бағдодда бўлган матбуот анжуманида Ас-Садрнинг мана шу сўзлари битилган мактубини ўқиб эшиттирди. Бироқ, ҳозирча АҚШ ҳарбий қўмондонлигидан ҳеч қандай жавоб билдирилгани йўқ.
Айни вақтда шиа қуролли гуруҳлари раҳнамолари Муқтадо ас-Садрнинг талаблари бажарилмагунча Нажаф шаҳрини тарк этмасликларини билдиришди.
XS
SM
MD
LG