Линклар

Эроннинг консервативлар ҳукумрон Парламенти иш бошлади.


Азизулло Арол 27 майда Эроннинг консерваторлар ҳукмрон янги Парламенти Мажлис расман иш бошлади. Консерватор депутатлар феврал ойида бўлиб ўтган сайловларда кўпчилик овозни қозонишга муваффақ бўлган эди. Бироқ¸ ҳам мамлакат ўзи¸ ҳам хорижда бу сайлов танқид қилинган эди.

27 майда Эроннинг консерваторлар ҳукмрон янги Парламенти Мажлис расман иш бошлади. Консерватор депутатлар феврал ойида бўлиб ўтган сайловларда кўпчилик овозни қозонишга муваффақ бўлган эди. Бироқ¸ ҳам мамлакат ўзи¸ ҳам хорижда бу сайлов танқид қилинган эди.

Эронда 1979 йилда амалга ошган исломий инқилобдан буëн 27 май куни Теҳронда еттинчи Парламентнинг қасамëд маросими бўлиб ўтди.

Янги парламент аъзоларининг кўпчилиги мутаассиблар бўлса ҳам¸ уларнинг аксарияти прагматик сиëсатчилардир.

Янги Парламентда ислоҳотчилар фақатгина 50 ўринга эгалик қилмоқдалар¸ консерваторлар эса190 ўринга эга.

Парламентга "Ободгарон" партияси бошлиғи Ғулом Али Ҳаддод Одил раислик қилиши кутилмоқда. Файласуф олим¸ профессор Ҳаддод Одил Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Хоманаийга қариндош. Унинг айтишича¸ янги парламент асосий эътиборини Эрон халқининг кундалик муаммоларига қаратади. "Халқ¸ айниқса¸Теҳронда қимматчилик¸ ишсизлик¸ гиëвандлик муаммоларидан азият чекмоқда"¸ деди Ҳаддод Одил яқинда қилган чиқишларидан бирида.

Расмий маълуматларга кўра¸ ҳозир Эронда ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этади.

Сайловлар арафасида ислоҳотчилар янги парламентда кучли оппозиция ролини ўйнашларини таъкидлаган эди. Бироқ¸ улар қандай мақомга эга бўлиши қай кўринишдаги коалиция ташкил этишиларига боғлиқ бўлади.

Олдинги парламент¸ яъни кўпчилик аъзолари истоҳотчилардан иборат бўлган Мажлис Эронда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган бир қатор қонунларни тақдим қилган эди. Бироқ уларнинг аксар қисми Васийлар Кенгаши томонидан рад этилган. Маҳалли кузатувчилар фикрича¸ янги Парламент билан Васийлар Кенгаши ўртасидаги муносабатлар анча яхши бўлади.
XS
SM
MD
LG