Линклар

Ироқнинг Куфа ва Нажаф шаҳарларида Муқтадо ас-Садр ва Америка қўшинлари ўртасида яна жанглар бошланди.

  • Барно Анвар

Шу тариқа кеча икки томон ўртасида тузилган сулҳ шартномаси бузилди. Маьлумотларга кўра, биринчи бўлиб, Ас-Садр жангчилари ўт очган.
Маҳаллий шифокорларнинг айтишича, бугунги жангларда шиа қуролли гуруҳларининг камида 10 жангчиси ўлдирилган ва яна шунчаси яраланган.
Маьлумки, Муқтадо ас-Садр ва Америка ҳарбийлари ўртасида тузилган сулҳ шартларига кўра, ҳар икки томон жанг ҳаракатларини тўхтатиши ва Нажаф шаҳрини тарк этишлари керак эди. Шунингдек Ас-Садр унга нисбатан мусулмон арбобларидан бирини ўлдирганликда айблаб, қўзғатилган жиноий ишни тўхтатишни ҳам талаб қилган, Америка қўмондонлиги эса Ас-Садрнинг бу талабини рад этганди.
XS
SM
MD
LG