Линклар

Бугун Эронда кучли зилзила юз берди.

  • Барно Анвар

Зилзила Эрон маҳаллий вақти билан соат 17 дан –5 дақиқа ўтганда содир бўлди. Мутахассисларнинг билдиришича, ер силкиниши бутун мамлакат бўйлаб кузатилган ва зилзиланинг эпицентри Теҳрон шаҳридан тахминан 70 километр олисликдаги Сари шаҳри бўлган.
Ер силкиниши Рихтер шкаласи бўйича 6.2 даражани ташкил этди. Рейтер агентилигининг хабар беришича, Қазвин вилоятида камида икки киши нобуд бўлган. Мозандарон вилоятида эса бир неча бино тўла вайрон бўлган. Маьлумотларга қараганда, ер силкиниши қўшни Туркиянинг чегарадош вилоятларида ҳам сезилган.
XS
SM
MD
LG