Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:11

Демократия ва Путин: севмаганга суйканма (2-ӄисм)


Фарангис Саид 26 май куни Парламентда ӄилган чиӄишида Президент Путин ноҳукумат ташкилотлари фаолиятига тўхталиб, шундай деди:

”Уларнинг ҳаммаси ҳам одамларнинг ҳаӄиӄий манфаатларини ҳимоя ӄилишга йўналтирилмаган. Бундай ташкилотларнинг бир ӄисми учун бошӄа вазифа устувор бўлиб ӄолган: у ҳам бўлса, салоҳиятли хорижий ва маҳаллий жамғармалардан маблағ олиш ёки шубҳали гуруҳлар ва молиявий манфаатларга хизмат ӄилишдир. ”

Россия раҳбарининг бундай баёноти ҳуӄуӄ ҳимоячилари орасида жиддий ташвиш уйғотди. Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Москва ваколатхонаси раҳбари Анна Нейстат “Москоу Таймс” газетаси мухбири билан суҳбатда Путин баёнотини Кремлнинг олиб бораётган ёки олиб боражак сиёсатининг хавотирли белгиси, дея баҳолади. Чунки, ҲРУ вакиласи фикрича, Россия ҳуӄуӄ-тартибот органлари ва солиӄ хизмати ходимлари Президент чиӄишини ноҳукумат ташкилотлари фаолиятини чуӄурроӄ тафтиш этиш ҳаӄидаги буйруӄ сифатида ӄабул ӄилишлари мумкин.

Дума депутати, либерал кучлар намояндаси Владимир Рижков ҳам Путин баёнотини “парда ортидаги таҳдид”, дея баҳолади.

Шу давргача Россиядаги ӄатор ноҳукумат ташкилотлари Путин ҳукуматини демократияга зид ӄадамлар ташлаётганликда айблаб келган. Хусусан, декабрги парламент сайловлари ва март ойида ўтказилган президентлик сайловларини ёритишда номзодларга тенг эфир ваӄти берилмаганини таъкидлаб, матбуот эркинлиги чекланаётгани ҳаӄида айнан ноҳукумат гуруҳлари бонг урган эди. Шу йилнинг бошида оммавий йиғинларни чеклаш ҳаӄидаги Дума ӄарори айнан ноҳукумат ташкилотлари танӄидидан сўнг ӄабул ӄилинмади. Юкос нефт ширкати раҳбариятига ӄарши иш ортида сиёсий сабаблар борлигини ҳам, асосан, ноҳукумат ташкилотлари таъкидлаб келмоӄда.

Москвадаги Сиёсий Технологиялар Маркази таҳлилчиси Алексей Макаркин фикрича, Ходорковский ишида аксарият ноҳукумат ташкилотлари ҳукумат эмас, миллиардер томонини олгани Путинга ёӄмаган. “Президент олигарх ёнини олганларнинг бари коррупциялашган, ватанпарвар эмас ва ҳукуматга ӄарши, деб ўйлаган бўлиши мумкин”, дейди сиёсатшунос.

Айнан шу боис бўлса керак, Путин ўзининг 26 майги чиӄишида
“еган оғиз уялар”, деб айтди.

Озодлик радиосинининг Россия бўйича таҳлилчиси Виктор Яссман Президент Путин баёноти ва умуман ҳозирда олиб борилаётган сиёсат илдизларини унинг шахсияти ва дунёӄарашида ӄидириш керак, деб ҳисоблайди:

”Ёдимизга келадиган биринчи нарса – Путиннинг ўтмиши. Гап шунда-ки, Путин ўз иш фаолиятини КГБнинг мафкуравий бўлими - Бешинчи бўлимда бошлаган. Бешинчи бўлим эса айнан шундай – ижтимоий ташкилотлар фаолиятини ўрганган. Фикримча, ҳозир олиб борилаётган сиёсат Путиннинг у ҳали ҳам воз кечмаган фикри, шахсий дунёӄарашига асосланган. Бу эса ташвишлидир”.

Хўш, Путин баёнотидан сўнг мамлакатда фаолият олиб бораётган ноҳукумат ташкилотлари сиӄувга олинадими?

Россиядаги “Яблоко” либерал партияси раисдоши Сергей Митрохиннинг бу саволга жавоби ӄатъий. У Путин ноҳукумат ташкилотларига ӄарши кампания бошлаш буйруғини берди, деб ҳисоблайди.

Таҳлилчи Виктор Яссман ҳам бундан буён ноҳукумат ташкилотлари аҳволи ёмонлашади, дея фикр билдиради:

”Ҳа, фикримча, биз буни кутишимиз керак. Ҳар ҳолда вазиятнинг яхшиланишини кутиш нотўғри бўларди. Аҳвол шундоӄ ҳам ниҳоятда ёмон. Мустаӄил матбуот деярли ӄолмади, мустаӄил суд йўӄ ӄилинди. Парламент мустаӄиллиги ҳам шубҳа остида. Бу жараённинг мантиӄий давоми, албатта, ноҳукумат ташкилотлари билан боғлиӄ эканини англаш ӄийин эмас, ” - дейди Озодлик радиоси таҳлилчиси, россияшунос Виктор Яссман.
XS
SM
MD
LG