Линклар

Ходорковский устидан маҳкама бошланди


Фарангис Саид 28 май куни Москвада Россиянинг энг бадавлат одамларидан бири бўлмиш Михаил Ходорковский устидан маҳкама жараёни бошланди. Унга молиявий фирибгарлик ва солиӄларни тўламаслик айблари ӄўйилган. Ушбу жараённи бугун Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

Фарангис, жараён ӄандай ўтяпти?

ФС: 7 ой олдин ҳибсга олинишидан буён Матросская тишина ӄамоӄхонасида ушлаб турилган Михаил Ходорковский бугун суд залига олиб келинди.

Албатта, ушбу жараёнга эътибор жуда катта, чунки, биринчидан, сиз айтиб ўтганингиздек, Ходорковский Россиянинг энг бадавлат одамларидан бири ҳисобланади. Унинг бойлиги 8 миллиард долларга тенглиги айтилмоӄда. Бундан ташӄари, у Юкос нефт ширкати раҳбари сифатида, Россия Бош Прокуратурасининг таъкидлашича, фирибгарлик ӄилган ва солиӄларни тўлашдан бош тортган (умуман, унга Россия Жиноят кодексининг 7та моддаси бўйича айбловлар ӄўйилган.)

Маълумотларга ӄараганда, бу Россия тарихидаги фирибгарлик бўйича энг йирик иш.

Москва шаҳар Мешанский судида бўлиб ўтган бугунги маҳкамага келсак, суд Солиӄлар Вазирлиги вакили сўровига биноан, иш бўйича эшитишларни 8 июнга ӄолдиришга ӄарор ӄилди. Ходорковский адвокати Генрих Падва бу хусусида шундай деди:

”Биз учун маълум бўлмаган ӄандайдир масалаларни ҳал этиш маӄсадида суд ишни кўриб чиӄишни кечга ӄолдиришга ӄарор ӄилгандек туюляпти бизга, ” - деди ҳимоячи.

Ҳ: Фарангис, маҳкама жараёни эндигина бошланди. Унинг натижалари ҳаӄида гапириш ҳали эрта бўлса керак. Аммо, агар Ходорковский айблари исботланса, унга ӄандай жазо белгиланиши мумкин?

ФС: Агар унинг ҳаӄиӄатан ҳам 1 миллиард доллар миӄдорида солиӄларни тўламаганлиги исботланса, Ходорковский 10 йил ӄамоӄ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Ҳ: Шу пайтгача Ходорковский тарадфорлари ва ӄатор инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари миллиардерга ӄўйилган айблар ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлаб келишаётган эди. Кремл эса бу айбларни инкор этмоӄда. Хўш, маҳкама жараёнининг бошланиши юзасидан улар фикр билдиришдими?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, Президент Путин ҳокимиятга келганидан буён олигархларга ӄарши кураш олиб бораётгани ҳаӄида фикрлар янграяпти. Бундай фикр билдираётган кузатувчилар Ходорковский каби Борис Березовский ва Владимир Гусинскийларга ҳам ўхшаш айблар ӄўйилгани, сўнгра улар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини мисол келтирадилар.

Маълум бўлишича, Ходорковский ишини кузатиб бораётган Европа Кенгашининг Парламент Ассамблеяси Москвага ўз вакилини юборди. Сабин Лойтхойсер-Шнарренберген Россия Прокуратурасининг Ходорковскийга ӄўйган айбловларини текшириш жараёнида Ходорковский ва у билан бирга суд ӄилинаётан Юкос раҳбарлари Платон Лебедев ва Алексей Пичугинлар билан учрашишга уринган, аммо унга ҳибсхонага кириш рухсат этилмаган. Бу ҳодиса Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси вакиласи норозилигига сабаб бўлди:

”Москва шаҳар Мешанский судининг ушбу ишни олиб бораётган судьяси менга айбланувчилар билан учрашишни рухсат этмаслигини айтди ва бу Россия ӄонунларига биноан ӄилинганини маълум ӄилди, ” - дейди ЕКПА вакиласи.

Ҳ: Фарангис, сиз Юкос ширкати раҳбарлари Лебедев ва Пичугинлар исмларини ҳам тилга олдингиз. Уларга ӄандай айблар ӄўйилган?

ФС: Ҳар иккиси ҳам молиявий фирибгарлик ва солиӄларни тўламаганликда айблагнмоӄда. Тингловчимиз ёдида бўлса керак, ўтган дастурларимизда биз Лебедев иши юзасидан батафсил маълумот бериб, унинг адвокатлари Лебедев иши Ходорковский иши билан бирга кўриб чиӄилишини сўраганларини маълум ӄилганмиз.

Лебедев адвокати Евгений Бару Озодлик радиосининг рус хизматига бунинг сабабларини шундай тушунтирди:

”Айни ваӄтда ва айни шароитда содир этилган жиноятларда айбланаётган шахслар ҳаӄида гап кетяпти. Тергов идоралари айблари исботланмаслигидан Ходорковский ҳам, Лебедев ҳам тенг равишда манфаатдор. Шу боис ҳимоячилар бирлаштирилган маълумот ва уринишлар ҳар иккала айбланувчига танӄидларни шубҳа остига ӄўйишда, натижада эса ҳаӄиӄатга эришишда ёрдам беради, деб ҳисоблади, ” - дейди адвокат.

Лебедев иши ҳам бугун суднинг алоҳида йиғинида кўриб чиӄилди. Унинг адвокати сўрови ӄондирилиб, ишнинг кўриб чиӄилиши 8 июнга ӄолдирилди. 8 июн куни Ходорковский ва Лебедевлар иши бирга Мешанский судида кўриб чиӄилиши айтилмоӄда.
XS
SM
MD
LG