Линклар

Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Хобар шаҳрида қуролли жанггарилар бир неча одамни гаровда ушлаб тургани гумон қилинган бинони штурм қилди.

  • Ҳасанжон

Маълумотларга кўра, тўқнашувда ўндан ортиқ одам, яъни, ҳужум уюштирган шахслар ва хавфсизлик ходимлари нобуд бўлган.
Бугун эрталаб пойтахт Риёддан 400 км шимоли-шарқда жойлашган Хобар шаҳрида қуролли жанггарилар камида беш одамни отиб ўлдирган ва бир неча кишини гаровга олган эди.
Ўз исмини айтмасликни сўраган ғарблик дипломатнинг Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига билдиришича, Хобар шаҳрида хорижлик нефт компаниялари жойлашган яна учта бинога ҳужум қилинган.
Интернетнинг исломий гуруҳларга тегишли саҳифаларидан бирида мазкур ҳужум масъулиятини Ал-Қайда гуруҳи ўз зиммасига олгани айтилмоқда. Аммо бу маълумотлар тўғрилиги ҳозирча тасдиқлангани йўқ.
Сўнгги маълумотларга кўра, жанггарилар тахминан 50 нафар хорижликни гаровда ушлаб турибди.
XS
SM
MD
LG