Линклар

Ироӄда янги ҳукумат аъзолари тайинланмоӄда


Фарангис Саид Маълумки, 30 июнда Ироӄда суверенитет расман АҚШдан Ироӄӄа ўтиши керак. Бу муддат яӄинлашар экан, Ироӄ Ўтиш Даври ҳукуматининг янги аъзолари сайланмоӄда. Режага кўра, 30 майгача ҳукуматнинг барча аъзоси сайлаб бўлиниши керак. Бу жараённи Фарангис Саид кузатиб бормоӄда. Фарангис, шу кунгача ушбу жараёнда ӄандай силжишлар бор?

ФС: Жума куни бу жараёнда муҳим ӄадам ӄўйилди. Янги Ўтиш Даври Ҳукуматининг Бош Вазири сайланди. Бу лавозимни эгаллаган Ияд Аллавий Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Ироӄнинг биринчи Бош Вазири бўлди.

АА: Фарангис, шу ўринда Аллавий ҳаӄида тингловчиларимизга ӄисӄа маълумот бериб ўтсак.

ФС: Аллавий 58 ёшда. Мутахассислиги бўйича у шифокор- невролог. У кўп йиллар давомида мухожиратда яшаган. Аллавий шия мусулмон. Бош Вазир этиб сайлангунича, у Миллий Ҳамкорлик, деб номланган гуруҳни бошӄарган. Унинг Вашингтон ва Лондон расмийлари билан яӄин алоӄага эгалиги айтилмоӄда.

Жума куни Оӄ Уй Матбуот Котиби Скотт Маклеллан Аллавийнинг Бош Вазир этиб сайлангани хусусида гапириб, шундай деди:

”Жаноб Аллавий ҳаӄидаги хабарларни ҳаммамиз эшитдик. У етук шахс ва ӄудратли етакчи бўлиб, Ироӄ халӄи уни ӄўллаб-ӄувватламоӄда.

Шундай дер экан, АҚШ расмийси “аммо биз жаноб Браҳимий ӄарорларини кутишимиз керак”, деб айтди.

Чунки, белгиланган ӄоидаларга кўра, тайинланганидан кейин янги Бош Вазир номзодини ҳам, президент номзодини ҳам, ҳукуматнинг бошӄа аъзолари номзодларини ҳам БМТнинг Ироӄ бўйича махсус элчиси Лаҳдар Браҳимий тасдиӄлаши керак.

АА: Фарангис, сиз янги ҳукуматнинг янги президентини ҳам тилга олдингиз…

ФС: Президент лавозими ҳозирча бўш.
Президентликка икки киши номзоди ӄўйилган. Улар Аднан Пачачий ва Ғозий Ал-Явардир. Улардан ӄайси бири президент этиб тайинланиши ҳозирча номаълум.

Номзодлари президентликка ӄўйилганлар ҳаӄида гапирадиган бўлсак, Аднан Пачачий 1965-67 йилларда Ироӄ ташӄи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Унинг отаси 1958 йилгача Ироӄ Бош Вазири бўлган. Пачачий сунний мусулмонлардан бўлиб, Саддам Ҳусайнга ӄарши чиӄӄанлиги билан обрў ӄозонган. Айрим кузатувчилар унинг президент этиб сайланишининг эътимоли жуда катта, дейишаётган бўлса, бошӄалар президент этиб Ғозий Ал-Явар сайланишини башорат ӄилишмоӄда. Ғозий Ал-Явар 17 май куни Бошӄарув Кенгаши раиси Иззеддин Салимга суиӄасд ӄилинганидан буён, Кенгашни бошӄариб келмоӄда. У Мосул шаҳридан, сунний мусулмон.

АА: Фарангис, Ироӄ Бош вазири ва Президентининг сайланиши ниҳоятда муҳимлиги шубҳасиз. Бу жараёнга бошӄа давлатлар ӄандай муносабат билдиришмоӄда?

ФС: Ироӄ ҳукуматининг тузилиши масаласи ҳаӄиӄатан ниҳоятда муҳим. Чунки Россия Президенти В.Путиннинг Миср Президенти Х.Муборак билан учрашувида ҳам, АҚШ Президенти Ж.Бушнинг Дания Бош Вазири Андерс Фог Расмуссен билан учрашувида ҳам, Бушнинг Путин билан телефон мулоӄотида ҳам айнан Ироӄ масаласи муҳокама этилди.

Бушга келсак, у Ироӄ суверенитети тикланажагини яна бир бор таъкидлади:

”Ҳукуматимиз ва коалициямиз тўла суверенитетни БМТ элчиси Браҳимий томонидан тасдиӄланган Ироӄ ҳукуматига топширади.

Айтиб ўтганимиз учрашувларда Ироӄ масаласи ва БМТ ХКнинг Ироӄ бўйича махсуси резолюцияси муҳокама ӄилинди.

Россия Президенти Путин Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси Ироӄ халӄига ўз таӄдирини ўзи ҳал этиш имконини берсагина, самарали ва фойдали бўлишини таъкидлади. “Ҳаӄиӄий суверенитетни тиклашнинг механизмлари ишлаб чиӄилиши керак”, деб айтди Путин.

Расмуссен эса Ироӄда демократик жамиятнинг барпо этилишига йўл очиб берадиган резолюция борасида муросага эришишга ҳаракат ӄилинаётганини айтиб, уринишларни юӄори баҳолади.
XS
SM
MD
LG