Линклар

logo-print

Саудия Арабистонида яна чет элликларга ҳужум қилинди.


Азизулло Арол Саудия Арабистонининг Хубар минтақасида исломий гуруҳларнинг нефт ширкатига қилган ҳужуми натижасида беш нафар ғарблик¸ жумладан бир америкалик ҳалок бўлди. Саудия манбаларига кўра¸ нефт ширкатига ҳужум қилганлар мамлакатда ғайри қонуний¸ деб эълон қилинган қуролли исломий гуруҳлар аъзоларидир.

Шу ойнинг бошларида Саудия Арабистонининг ғарбидаги Қизил денгизнинг Янбу шаҳрида жанггарилар энергия мажмуига ҳужум қилиб беш нафар ғарбликни нобуд этган эдилар.

"Ал-Қайда"нинг саудия арабистонилик етакчи раҳбарларидан бири Абдулазиз ал-Муқрин мазкур ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди. У шунингдек¸ Саудия ва бошқа мусулмон мамлакатларда ҳужумлар амалга оширишга аҳд қилганини ҳам айтган эди.

29 майда Хубарда амалга оширилган ҳужум дунëнинг нефтга бой минтақасида бир ой ичида чет элликларга қилинган учинчи ҳужум бўлди.

Айрим манбаларга кўра¸ ҳужумлар учун жавобгарликни Усама бин Ладиннинг "Ал-Қайда" террор тармоғи ўз зиммасига олган.

Энг кўп нефт қазиб олинадиган минтақадаги ушбу ҳужумлар Саудия Арабистони дунë бўйлаб қимматлашиб кетган нефт нархини барқарор ҳолатда сақлаб туриш учун нефт қазиб олишни 10 фоизга кўпайтириш мажбуриятини олганидан кейин ва ОПЕК ташкилотига аъзо давлатларнинг келаси ҳафтада Байрутда бўладиган учрашувлари арафасида амалга оширилди.

Саудия Арабистони Хавфсизлик кучлари қидирувда бўлган 26 жанггаридан ҳозирга қадар камида саккизтасини қўлга олди. Нефт манбаларига бой Саудия АҚШнинг муҳим иттифоқчиларидан бири. Бу мамлакат 2001 йил 11 сентябрда АҚШга ҳужум қилганлиги айтилаëтган "Ал-Қайда"га алоқадор бўлган исломий жанггариларга қарши кураш олиб бормоқда.

"Ал-Қайда"га алоқадор худкуш жанггариларнинг ўтган йили Риëдда қилган ҳужумлари туфайли 50 киши¸ жумладан 9 америкалик ҳалок бўлган эди.

Кузатувчиларга кўра¸ қиролликда ғарбликларга қарши кайфият¸ айниқса¸ ироқлик маҳбусларнинг АҚШ аскарлари томонидан таҳқирлангани ва Исроил танклари фаластинликлар уйларини буза бошлаганидан кейин янада кучайди.
XS
SM
MD
LG