Линклар

Исроил Олий суди мамлакат Бош Вазири Исҳоқ Рабинни ўлдирганликда айбланиб 1995 йилда қамоқ жазосига маҳкум этилган Йигал Амирнинг қамоқхонада никоҳдан ўтиш тўғрисидаги илтимосини рад этди.


34 ёшли Йигал Амир қамоқхонада унинг холидан хабар олиб турган 4 фарзанди бор бир аёлга уйланмоқчи эканлигини билдирган эди.

Амир умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган ва жазо муддатини бир хонали камерада ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG