Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати, агар унга босим кўрсатиш тўхтатилмаса, Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан ҳамкорликни тўхтатишини билдирди.


Бу ҳақда бугун Теҳронда Эрон Ташқи Ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Ризо Азафий баёнот берди.

Икки ҳафтадан сўнг Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Венада ўтадиган йиғилишида Эрон ядровий дастури масаласини яна бир бор муҳокама этади.

Расмий Теҳрон ядровий дастур тинчлик мақсадларини кўзлаганлигини айтмоқда, бироқ АҚШ ҳукумати Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG