Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:23

Ёшлар сайловга қизиқиш билдирмаётир


Басира 26-27 май кунлари Бухоро шаҳрида Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси ва “Иқбол” ёшлар маркази ҳамкорлигида “Ёшлар сайловлар арафасида” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича мухтор вакили Томас Конценинг эътирофича, Бухорода ўтказилган семинардан мақсад сайлаш ҳуқуқига эга ёшларга демократик сайловлар ҳақида тушунча беришдир. Ушбу тадбир 2004 йил январь ойидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган семинарларнинг бир қисмидир. Бу семинарларда ёшларга демократик сайловларнинг қандай кўринишга эгалиги, бундай сайловлар бошқа мамлакатларда қандай ўтказилишини кўрсатиб бериш мўлжалланган.

Семинар чоғида ёшларнинг сиёсий партиялар фаолиятидан, уларнинг устав ва ҳаракат режаларидан бехабар экани маълум бўлди. Иштирокчилардан бири Замира Тошеванинг таъкидлашича, партияларнинг ўзлари сайловларга суст тайёргарлик кўряпти. Бундай вазиятда ёшларнинг сайловга қизиқиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Чунки мамлакатда нечта партия борлигини билмаган ёшлар сайловда кимни қўллаб-қувватлашини ҳам англамайди.

Тадбир чоғида ёшлар сиёсатчилар билан мулоқот қилди. Семинарда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бешта сиёсий партиядан фақат иккитасининг – “Фидокорлар” миллий демократик партияси вакили Шаҳодат Ихтиёрова ва “Миллий тикланиш” партияси вакили Ширинбой Олимов иштирок этди.
XS
SM
MD
LG