Линклар

logo-print

Журналист дуч келаётган муаммонинг ечими борми?


Дилнаво Куни-кеча “Интерньюс” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари фаолиятининг апрель ойи бўйича мониторинги юзасидан ҳисоботини эълон қилди. Ушбу мониторингдан маълум бўлишича, журналистга маълумот тақдим этмаслик ва унинг фаолиятини чеклашга уриниш жуда кўп учрамоқда.

“Интерньюс”нинг бу каби ҳисоботларида рўй берган ҳолатлар қайд этилишдан ташқари, учраётган муаммоларни бартараф қилишда қўл келадиган ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилади.

Доимий равишда шундай маслаҳатлар бериб борилишига қарамай, журналистларнинг қайтадан шундай муаммоларга учраётганига сабаб нима? Улар бу маслаҳатларни эътиборсиз қолдирадими ёки маслаҳатларни амалга ошириш қийинми?

Сўз ва фикр эркинлиги қўмитаси раҳбари Инера Сафаргалиеванинг таъкидлашича, бундай ҳолатларнинг доимий равишда такрорланиши, энг аввало, журналистнинг ҳуқуқий саводсизлиги ёки ҳуқуқий меъёрлар билан танишишини истамаслигидан дарак беради. Журналист қонун бузилиши юзасидан бирор амалдорга мурожаат этар экан, унинг ўзи шу қонунни синчковлик билан ўрганиб чиққан бўлиши лозим. Айнан қонунни билмаслик муаммога дуч келганда журналистнинг талаби эътиборсиз қолдирилишига олиб келади.

Мустақил кузатувчи Алимардон Аннаевнинг фикрича, журналистлар ўз ҳуқуқларини билади. Шунга қарамай, у ўзининг бузилган ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб, барибир расмий идораларга мурожаат қилишга мажбур. Расмийлар эса ҳар доимгидек ҳокимият вакилининг тарафини олади.

И.Сафаргалиева А.Аннаевнинг бу фикрига қўшимаслигини билдирди.

“Мен аминманки, агар журналист ўз муаммоси юзасидан ошкора чиқиш қилса, албатта, бу ҳолат тегишли тузилмалар томонидан инобатга олинади ва тегишли чоралар кўрилиши мумкин. Бунинг учун эътирозлар аниқ далилларга асосланган бўлиши керак. Худди “Интерньюс” ташкилотининг мониторингидаги сингари маълумотлар йиғилиб, тегишли идораларга топширилса ва чора кўрилиши талаб этилса, ишончим комилки, чора кўрилади. Масалан, биз айни мавзуда чиқиш қилганимизда амалдорлардан жавоб олганмиз. Натижада вазият ижобий томонга ўзгарган. Демак ҳаммаси журналистнинг ўзига, унинг муаммо бартараф этилишидан нечоғли манфаатдорлигига боғлиқ”, деди Сўз фикр эркинлиги қўмитаси раҳбари.

А.Аннаевнинг таъкидлашича, ҳокимият вакиллари ўз манфаатларига зид бўлган талабларни ҳеч қачон бажармайди.
XS
SM
MD
LG