Линклар

БМТ нинг Ироқдаги махсус вакили Лахдар Брахими мамлакат ўтиш даври ҳукумати тузилаётганини қўллаб-қувватлашини билдирди.


«Эҳтимол бу ҳукумат мамлакат аҳолисининг барча умид ва мақсадларини тўла ифода қилмас. Бироқ мен умид қиламанки, бугунги кунда мавжуд имкониятлар орасида энг мақбул вариант шу эканлигига Ироқ аҳли ишонч ҳосил қилади. Шунингдек, мен умид қиламанки, бу ҳукумат олдиндаги 7 ойлик сайловолди муддатида мамлакатни муваффақият билан бошқара олишига Ироқ аҳли гувоҳ бўлади», — деди БМТ вакили.
Ўтиш даври ҳукумати раҳбари Оят Алавий кеча ҳукумат таркибини ма’лум қилди. Ироқнинг янги президенти ҳам тайинланган. У — Ғози ал-Явердир.
XS
SM
MD
LG