Линклар

АҚШ ва Британия Ироқ бўйича резолюцияга оид янги лойиҳани БМТ Хавфсизлик Кенгашига топширди.


Резолюцияда белгиланишича, мамлакатдаги армия ва полиция устидан назорат Ироқ ҳукуматига топширилади. Халқаро тинчлик сақловчи кучлар эса мамлакатни 2006 йил январ ойига қадар тарк этишлари керак.
Британиянинг БМТдаги вакили Жонс Перри бу борада шундай деди:
«Бизнинг фикримизча, резолюцияни тез фурсатда тасдиқлаш ва Ироқда ҳаммани қониқтириши мумкин бўлган вазиятни тиклаш ҳаракатларини бошлаш имконияти бор», — деди Британия БМТдаги вакили.
Чили ҳукумати вакили Эралдо Мунёс эса бу борада шундай фикр билдирди:
«Менинг фикримча, резолюция лойиҳасига доир музокаралар жуда самарали кечди. Биз АҚШ ва Британиянинг резолюция лойиҳаси устида олиб борган ишига ва айни вақтда Хавфсизлик Кенгаши а’золарининг фикрига ҳам ҳурмат билан қараймиз. Биз резолюция борасида билдирилган аксарият таклифлар унинг янгиланган лойиҳасига киритилганидан қониқиш ҳосил қилдик. Бироқ, шунга қарамасдан иш ҳали якунига етгани йўқ»,— деди Чили ҳукумати вакили.
XS
SM
MD
LG