Линклар

logo-print

Саудия Арабистони пойтахтида нома’лум шахслар томонидан АҚШ фуқаролари автомобили ўққа тутилди.


Ҳодиса Америка ҳарбийлари ва уларнинг оилалари истиқомат қиладиган ҳудуд яқинида содир бўлди. Дастлабки маvлумотларга кўра, ҳеч ким қурбон бўлмаган.

«Ал-Арабия» телеканалининг хабар қилишича, муқаддас Макка шаҳри теварагида бугун содир бўлган тўқнашувлар чоғида Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан террор ҳаракатларида айбланаётган икки нафар шахс ўлдирилган.
Яқинда Хубар шаҳрида рўй берган ва 22 киши қурбон бўлган босқинчилик ҳужумларидан сўнг Саудия Арабистонида хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG