Линклар

Бирлашган Араб Амирликлари жаҳон бозорида нефт нархини тушириш мақсадида нефт қазиб олиш ҳажмини оширмоқда.


Бундан аввал Саудия Арабистони шундай қарорга келган эди.
Бугун Бирлашган Араб Амирликлари Нефт саноати вазири Обайд Носирий июн ойи давомида мамлакатда нефт ишлаб чиқариш ҳажми кунига 400 минг баррелга етказилишини маьлум қилди. Шунингдек у нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти — ОПЕК аьзоларини кундалик нефт ишлаб чиқариш ҳажмини 2 миллион баррелдан оширишга чақирди.
Эртага Байрут шаҳрида ОПЕК ташкилотининг айни масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG