Линклар

logo-print

Нефт нархи янги чўққига кўтарилди


Азизулла Арол Халқаро бозорларда бир бочка нефт нархи тақрибан 42 долларга етди. Нефтнинг бундай кескин қимматлашуви ўтган ҳафта сўнггида Саудия Арабистонининг Хўбар шаҳрида қуролли гуруҳ бир неча одамни гаровга олганидан кейин бошланди. Кузатувчиларга кўра¸ Саудияда хорижийларга қилинган мазкур ҳужум мамлакатдаги нефт иншоотлари хавфсизлиги юзасидан хавотирлар ўйғотди.

Ўтган ой давомида Саудия Арабистонининг нефт муассасалари яқинида икки террор ҳужуми содир этилди. Ушбу ҳужумлар дунëнинг энг кўп нефт қазиб оладиган давлати қай даражада хавфсиз¸ деган хавотирларни яратди. Саудия Арабистонидаги ҳодисалар туфайли дунë нефт бозорларида нефт жиддий қимматлашди. Ню-Йорк нефт бозорида нефт нархи икки ярим долларга ошди ва бир бочка нефт тахминан 42 долларга етди. Лондонда ҳам нефт нархи айни даражага кўтарилди.
29 майда Саудия Арабистонининг Хўбар шаҳридаги нефт ширкатлари биноларига ҳужум қилингани оқибатида 22 киши¸ жумладан 19 чет эллик ҳалок бўлди. Воқеадан тўрт кун ўтиб¸ чоршанба куни жанггарилардан икки нафари ўлдирилди. Май ойи бошларида эса¸ Қизил денгиздаги Янбу шаҳрида жанггарилар ҳужум уюштиргани натижасида нефт корхоналарида ишловчи беш ғарблик нобуд бўлган эди.
Бироқ¸ Саудия ҳукумати шубу ҳужумлар нефт ишлаб чиқариш ишларига таъсир этмаслигига ишонтирмоқда. Давлат тасарруфидаги Саудиянинг улкан "Арамко" нефт ширкати тарқатган баëнотда айтилишича¸ барча нефт ширкатлари ўз фаолиятларини одатдагидек давом этдирмоқда.
ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар вакилларининг Байрутда ўтказилаëтган фавқулодда йиғилиши арафасида Саудия Арабистони Нефт Вазири Али ал-Нуайми Саудия ва ОПЕКка аъзо бошқа давлатлар нефт нархини илгаргидек 22 – 28 долларга тушириш устида иш олиб бораëтганларини маълум қилди.
АҚШ ҳукумати¸ Саудия Арабистони нефт экспортини камаймаган ҳолда давом этдиришига умид билдирмоқда. АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл¸ Саудия ҳукуматини жанггариларга қарши жиддий чора кўриш¸ мамлакат чегараларини мустаҳкамлаш ва террорчиларнинг моливий манбаларини йўқ қилишга чақирди.
Саудия расмийларига кўра¸ сўнгги ҳужумлар нефт иншоотларига қарши қаратилмаган. Бироқ айрим кузатувчиларнинг фикрича¸ террорчилар янги стратегияни ишга солган бўлиши мумкин. Шундай кузатувчилардан бири Яқин Шарқдаги нефт ва энергия бўйича мутахассис Юсуф Иброҳим Саудия ҳукумати баëнотлари унча ишонтирмаслигини айтди.
"Масала нефт иншоотларининг ҳозирда қанчалик хавфсиз эканлиги эмас¸ балки¸ янги жараëн бошлангани – бошланмагани¸ бундай ҳужумлар янада кўпаядими ëки йўқми? Улар мақсади Саудия Арабистони нефт билан таъминлай олишига ишончни йўқ қилиш эди ва бу мақсадга эришилди" - дейди таҳлилчи.
Таҳлилчининг қайд этишича¸ террорчилар мақсади энергетика соҳасида ишлаëтган хорижий мутахассисларни мамлакатдан чиқиб кетишга ундаш. Саудия Арабистони нефт саноатида чет эллик мутахассисларга эҳтиëж катта.
Янбу ва Хўбарда содир этилган ҳужумлардан кейин айрим хорижлик ишчилар мамлакатни тарк этишди. Аммо ҳозирча кўпчилик мутахассислар Саудияда қолган.
XS
SM
MD
LG