Линклар

Импотенциядан сақланинг


Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда Хоразм вилояти аҳолиси ўртасида импотенция, яъни эркакларда жинсий заифликка чалинаётганлар сони ортиб бормоқда.

Вилоят клиник шифохонасининг урология бўлими бошлиғи Соли Нафасовнинг сўзларига қараганда, дунёда 130 миллионга яқин эркакда жинсий заифлик касаллиги мавжуд. Иқлим иссиқ бўлишига қарамай, Хоразмда ҳам бу касалликка чалинганлар сони кўпайиб бормоқда. Бу касаллик ёш йигитлар ва ўрта ёшли эркакларда кўпроқ учраяпти.

Мутахассисларнинг фикрича, импонтенция 50-70 фоиз ҳолатларда органик касалликлар туфайли юзага келади.

С.Нафасовнинг таъкидлашича, шу вақтгача урологик касалликларга чалинганларнинг 7-8 фоизида жинсий заифлик кузатилган бўлса, ҳозирга келиб бу кўрсаткич анча ортган. Простата безининг шамоллаши, урутрит, гонория, таз органлари патологияси, қандли диабет каби касалликларнинг 60-60 фоизи импотенцияга олиб келади.

С.Нафасовнинг айтишича, ривожланган мамлакатларда ёшларни жинсий ҳаётга тайёрлашга эътибор қаратилади. Лекин ўзбекларда бу ҳақда гапириш уят ҳисобланади. Аслида бу ҳақда ёшларга кўпроқ тушунча бериш лозим. Жинсий заифликка чалинган эркакларнинг кўпчилиги шифокорга мурожаат қилмайди ва ўзига даволанишга ҳаракат қилади. Натижада турли асоратлар келиб чиқмоқда.

Шифокорнинг билдиришича, импотенциядан сақланиш учун кўпроқ пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, тўйимли овқатлар истеъмол қилиш, таз органларини иссиқ тутиш, мунтазам маданий жинсий ҳаёт кечириш лозим. Илгари импотенцияни даволашда консерватив усуллардан фойдаланиб келинар эди. Бироқ тўла жинсий заифлик ҳолатлари кўпайгани сабабли бу усул эндиликда самарасиз ҳисобланмоқда. Унинг ўрнига андрология ривожланиб боряпти.
XS
SM
MD
LG