Линклар

logo-print

Германия Ўзбекистонга кўмак беряпти


Феруза Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида техникавий ҳамкорлик ва репродуктив саломатлик тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш лойиҳаси бўйича ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

Бу икки давлат ўртасида имзоланган биринчи битимга кўра, Германия ҳукумати Ўзбекистонга тўрт миллион евро ажратади. Бу маблағ Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш, ахборот технологиялари соҳасидаги касбий таълим тизимини такомиллаштириш, бошланғич касбий таълимни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоятлар иқтисодини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларга сарфланади. Иккинчи битим эса Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш, хусусан, репродуктив саломатлик тизимини такомиллаштиришга 2,5 миллион доллар ажратилишини кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Репродуктив саломатлик маркази директори Дилфуза Ҳасанованинг таъкидлашича, марказ 2000 йилдан буён Германия билан биргаликда бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келади. Бу лойиҳалар асосида аёлларнинг репродуктив саломатлигини яхшилашга қаратилган дастурлар амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтга келиб Ўзбекистон-Германия техникавий ҳамкорлигининг умумий ҳажми 43 миллион евродан ошган. Репродуктив саломатлик тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган умумий қиймати 174,7 миллион еврони ташкил этадиган дастур ва лойиҳалар амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG