Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:48

Жорж Тенет истеъфо берди


Фарангис Саид АҚШ Марказий Разведка Бошӄармаси бошлиғи Жорж Тенет бугун Президент Жорж Бушга истеъфо аризасини таӄдим этар экан, унга шахсий шароитлар сабаб бўлганини айтди.

Жорж Буш истеъфони ӄабул ӄилишини билдирди:

”У, - деди Буш Тенетни назарда тутиб, - менга шахсий сабабларга кўра истеъфога чиӄаётганини айтди. Мен унинг ӄароридан афсусланишимни айтдим. У Америка халӄи номидан юӄори даражали ишни бажариб келди,” - деди Президент Буш.

Тенет АҚШ МРБсини 7 йил давомида бошӄариб келган. Мутахассисларга кўра, бу жуда катта муддатдир. Чунки Тенет, ҳам демократ Билл Клинтон маъмурияти, ҳам республикачи Жорж Буш билан бирга ишлади.

Албатта, Тенетнинг истеъфо бериши катта шов-шувга сабаб бўлди. Чунки унинг Президент Бушга энг яӄин одамлардан бири экани, Бушнинг аксил-террор урушини бошдан ӄўллаб-ӄувватлагани маълум.

Демократларнинг Сенатдаги фракцияси раҳбари Том Дашл Тенет ӄарорини мутлаӄо кутилмаган ҳодиса, дея изоҳлади:

”Мени бу ҳодиса ҳайрон ӄолдирди. Мен бундай бўлишини мутлаӄо кутмаган эдим. Тенетнинг истеъфоси сабаблари ҳаӄида кўпроӄ маълумот оламиз, деган умиддаман,” - деди Сенатор Дашл.

Анчадан бери, аниӄроғи Ироӄдаги урушдан кейин у ерда оммавий ӄирғин ӄуроллари топилмаганидан сўнг Буш маъмурияти ва шахсан Тенет кўп танӄид ӄилинган эди. Тингловчимиз ёдида бўлса керак, Буш ҳатто Ироӄ оммавий ӄирғин ӄуроллари ҳаӄида нотўғри маълумот берилганини Тенетга тўнкаган эди. Айрим мустаӄил кузатувчилар истеъфо ортида аслида ҳеч ӄандай шахсий сабаб йўӄлигини айтишмоӄда. Хусусан, МРБсининг собиӄ директори Стэнсфилд Тёрнер Си-Си-Эн телеканалига берган интервьюсида Тенет емаган сомсага пул тўлаётганини айтди. АҚШда сайловлар яӄинлашар экан, Буш кимнидир балогардон, ӄилиши, кимнидир шу пайтгача йўл ӄўйилган хатолар учун жавобгар ӄилиб кўрсатиши керак эди, ва Буш Тенетни танлади, деб фикр билдираётганлар ҳам бор.

Демократларнинг Намояндалар Палатасидаги вакили Нэнси Пелоси эса бу хусусида шундай деди:

”Ироӄдаги операцияларда разведка хизмати кўплаб хатоларга йўл ӄўйди. Айниӄса Ироӄни босиб олишдан олдин кўплаб хатоларга йўл ӄўйилди. Ушбу хатоларга жавоб бериш фаӄат Жорж Тенетнинг истеъфосидан иборат бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайман,” - деди Конгресс вакиласи.

Буш Тенетнинг июл ўрталаригача МРБ бошлиғи лавозимида ишлаши, сўнгра истеъфога чиӄишини маълум ӄилди. Ундан кейин Тенетнинг нима билан шуғулланиши ҳозирча айтилмаяпти. МРБсини эса Тенетнинг ҳозирги муовини Жон Маклафлин бошӄаради. Сўнгра бу лавозимга янги одам тайинланади.
XS
SM
MD
LG