Линклар

Ню-Йорк шаҳрида америкалик йирик ишбилармон Жеймс Гиффен устидан суд бўлиб ўтмоқда.

  • Барно Анвар

У нефт борасида даромадли шартномаларга эришиш эвазига Қозоғистоннинг юқори бўғин раҳбариятига йирик миқдорда пора берганликда айбланаяпти. Гиффенга АҚШнинг коррупцияга оид қонунчилигини бузган, деган айб қўйилган. Унинг ҳимоячилари эса жиноий ишни тўхтатишни сўрашмоқда. Ҳимоячи томоннинг келтиришича, ишбилармон Қозоғистон ҳукумати талабларини бажарган.
1995-2000 йиллар оралиғида Жеймс Гиффен қозоғистонлик амалдорларнинг Швейцария банкларидаги ҳисоб рақамларига 78 миллион доллар маблағ ўтказган.
XS
SM
MD
LG