Линклар

Ватикан шаҳрида Рима папаси Иоанн Павел иккинчи АҚШ Президенти Жорж Бушни қабул қилди.

  • Барно Анвар

Учрашув чоғида Жорж Буш Рим папасига АҚШдаги энг олий фуқаролик мукофоти — Озодлик медалини топширди.
Рим папаси Иоанн Павел иккинчи бир неча бор Ироқдаги урушни қоралаб чиққан эди. Бу гал ҳам католик черкови раҳбари АҚШ Президентига мурожаат қила туриб, шундай деди:
«Шубҳасиз, ҳамма Ироқдаги вазият имкон қадар тезроқ барқарорлашишини истайди», — деди Рим папаси.
Бунга жавобан АҚШ Президенти шундай билдирди:
«Дунёда тинчлик ва инсонларга ҳамдардлик ҳукм суриши учун биздан бундан кейин ҳам инсон эркинлиги ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни давом эттирамиз. Биз бу йўлда сизнинг хизматларингизни юқори баҳолаймиз. Биз яхши биламизки, озодлик қудрати жамият ва дунёни ўзгартиришга қодир», — деди Жорж Буш.
Айни вақтда Рим папаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Ироқ суверенитетини тиклаш ишларини тезлаштиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG