Линклар

logo-print

Ироқ Ташқи Ишлар вазири ҳокимият тўла ироқликларга топширилишини истайди.


Азизулло Арол БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашган Ироқ муваққат ҳукумати Ташқи Ишлар вазири Ҳушëр Зебарий ҳокимият ҳақиқий маънода ироқликларга топширилиши кераклигини таъкидлади. Зебарийнинг айтишича¸ 30 июнда ҳокимиятни қўлига оладиган муваққат ҳукумат юз бериши мумкин бўлган ички низоларнинг олдини олиш учун коалиция кучларининг мамлакатда қолишини истайди.

4 июн куни Ироқ Муваққат ҳукумати Ташқи Ишлар вазири Ҳушëр Зебарий БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳокимиятни ироқликларга топшириш хусусидаги янги резолюцияси юзасидан сўзлашувлар олиб борди. Зебарийга кўра¸ Ироқ суверенитетини қайта тиклаш борасидаги резолюция барча соҳалар¸ жумладан хавфсизлик масалаларида ҳам муваққат ҳукуматга тўлиқ салоҳият бериши шарт.

Айни пайтда Зебарий Ироқдаги нобарқарор вазият халқаро кучларнинг мамлакатда бўлишини тақозо қилишини таъкидлади.
Ироқ Ташқи Ишлар вазири Ироқ расмийлари ва халқаро кучлар 30 июнда ҳокимият ироқликларга ўтганидан кейин ўз мунасабатларини мувофиқлаштиришлари керак бўлишини айтди.

"Воқелик ушбу қўшинлар ëрдами ва ҳамкорлигини тақозо этмоқда. Бироқ¸ уларнинг мамлакатдаги фаолиятлари меъëрини аниқлашимиз ҳам керак. Халқаро кучларга оид келишув Ўтиш даври ҳукумати мустақиллигига ҳам¸ халқаро кучларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига ҳам зиëн етказмаслиги керак" - деб баëн этди Зебарий.

Ироқ Ташқи Ишлар вазири Халқаро кучлар билан мувофиқлаштирув бўйича қарашларини билдириб шундай деди:

"Агар мамлакатга сиëсий ва хавфсизлик жиҳатидан жиддий таъсир кўрсатадиган кенг кўламли ҳарбий амалиëтлар ўтказиладиган бўлса¸ Ироқ муваққат ҳукумати қарашлари албатта инобатга олиниши керак. Биз бундай амалиëтларни ўтказиш-ўтказмаслик масаласида ўз муносабатимизни билдиришимиз керак" - дейди Зебарий жумладан.

Ҳафта бошида АҚШ ва Британия тақдим этган янги резолюция лойиҳасида муваққат ҳукумат Ироқ армияси ва полициясини назорат қилиши қайд этилган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Негропонтенинг айтишича¸ келаси кунлар ичида АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ раҳбарлари билан бир қатор масалалар¸ айниқса¸ хавфсизликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш масаласини муҳокама этади. Унга кўра¸ 30 июнда ҳокимият ироқликларга тўлалигича топширилади.

"Бу умумий мақсадлар ва барча даражадаги¸ аскарлардан тортиб икки суверен ҳукуматнинг энг юқори даражадаги расмийлари ўртасидаги ҳамкорликка асосланган ҳақиқий шерикчилик бўлади" - деб таъкидлайди Негропонте.

Бироқ яқинда АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Ироқ муваққат ҳукумати коалиция кучларининг истқболдаги амалиëтларига вето қўйя олмаслигини баëн қилган эди. Унинг фикрича¸ шундай вазиятлар бўлиши мумкинки¸ Ироқ расмийларининг муносабатига қарамай¸ коалиция кучлари ўзларини ҳимоя қилиш ëки вазифаларини бажариш учун ҳаракат қилишлари керак бўлади.
XS
SM
MD
LG