Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

Ёш келинчакнинг жонига тўзим берсин


Саида Кузатувчиларнинг эътирофича, Ўзбекистонда оиладаги зўравонлик ҳолатлари аксарият ҳолларда келинларга нисбатан муносабатларда ҳамда эрнинг хотинига муомаласида намоён бўлади.

Эксперт Олмос Қодированинг фикрича, ўзбек оилаларида бундай муносабатлар кўпроқ учрайди. Оилага келиб тушган келинчакка ноҳақ назар билан қараш мавжуд. Оиланинг бошқа аъзолари барча ишни келиннинг зиммасига юклашга интилади. Бу ҳам жисмоний, ҳам маънавий зўравонлик турига киради.

Экспертнинг қўшимча қилишича, маҳаллий хотин-қизлар қўмиталари ва нодавлат ташкилотларда ишонч телефонлари ташкил этилганига қарамай, зўравонликка учраган аёлар кўп ҳолларда уларга мурожаат этмайди. Сабаби шундаки, аёллар ишонч телефонлари борлигидан ҳам бехабардирлар. Ҳуқуқ-тартибот органларига бу турдаги мурожаатлар камлиги эса ўзбек менталитети билан изоҳланади.

О.Қодированинг таъкидлашича, мамлакатда жинсий зўравонликка учраган аёллар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади. Лекин улар ҳақида маълумот йиғилмайди. Қўшни мамлакатларда эса улар рўйхатга олиб борилади. Бундай ташкилотлар билан махсус ташкилотлар шуғулланади. Ўзбекистонда эса бу иш йўлга қўйилмаган. Чунки шарқона анъаналарга тўғри келмайди, деган баҳона билан бу борада тадқиқотлар ўтказилмай келинади. Бу мавзуни кўтариш имконияти ҳам чекланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жинсий зўравонликларга кўп ҳолларда мардикор аёллар дучор бўлмоқда. Уларнинг айтишича, ёлловчилар гўёки ишга таклиф этиб, кўпинча аёлларни зўрлашга ҳаракат қилади.

Аёллар ресурс маркази ходими Дилором Пўлатованинг сўзларига қараганда, зўравонликка учраган мардикор аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, тегишли органларга мурожаат этмайди. Чунки уларни, биринчи навбатда, зўрлашга уринган ёлловчи қўрқитади.

Тошкент шаҳри судларидан бирида ишлайдиган ходимнинг айтишича, Ўзбекистон Жиноят кодексида зўрлик билан номусга тегиш жинояти учун қаттиқ жазолар белгиланган. Оиладаги ва жинсий зўравонлик ҳақида аёлларнинг судга мурожаат қилиши кўп бўлмаса-да, ҳар ҳолда учраб туради.
XS
SM
MD
LG