Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:47

Журналист судга мурожаат қилди


Басира Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда журналистларнинг судга мурожаат қилиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Куни-кеча Бухоро вилояти Когон туманлараро фуқаролик ишлари судида ҳам ана шундай суд жараёни бўлиб ўтди.

Судда “Правда востока” газетасининг Бухоро вилояти бўйича мухбири Назира Шабонованинг даъво аризаси кўрилмоқда. Журналистнинг сўзларига қараганда, Бухоро темир йўл бўлимига қарашли алоқа тизимида телефон уловчи бўлиб ишлаган Нигора Остонова устидан газета таҳририятига у меҳнат қилган жамоадан шикоят аризаси келган. Журналист газета бош муҳаррири кўрсатмасига кўра ушбу шикоят бўйича суриштирув ўтказган. Суриштирув жараёнида шикоятда келтирилган фактлар ўз тасдиғини топа бошлаган. Шундан сўнг Н.Остонова журналистнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг устидан таҳририятга, маъмурий идораларга инсоний қадр-қимматини ҳақоратловчи сўзлар битилган хатлар жўната бошлаган. Бу ҳаракатлар 7 ой давом этган. Журналист эса ўз қадр-қимматини ҳимоя қилиш мақсадида Н.Остоновани судга беришга мажбур бўлган.

Н.Шабонованинг таъкидлашича, суднинг биринчи куни жавобгар томон судья Иззатилла Тиллаевнинг даъвогар билан муносабати яхшилигини баҳона қилиб, ишни бошқа судья кўришини талаб қилган. Шу сабабли суд бошқа кунга қолдирилган.

Н.Остонованинг айтишича, журналист унга нисбатан тазйиқлар ўтказган. У судда даъвогар томон ўз касбий лавозимини суиистеъмол қилганини исботлаб бериш ниятидадир.

Журналистнинг билдиришича, у жавобгардан маънавий зарар учун 5 миллион сўм ундириб берилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG