Линклар

Генерал ишдан бўшатилди


Шайбон Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Президентининг фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита раҳбари генерал-майор Ғафуржон Тишаев ўз вазифасидан озод этилган.

МХХ матбуот хизмати вакили бу хабарни тасдиқлади. Бироқ у генералнинг ишдан олинишига яқинда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида содир бўлган нохуш воқеага боғлиқми, деган саволга жавоб қайтармади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни мазкур икки давлат чегарасида Ўзбекистон чегарачиси Қозоғистон фуқароси бўлмиш 27 ёшли Нуржигит Падановни отиб ўлдирганди. Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан ҳукумат комиссияси суриштирув олиб бормоқда.

Айрим манбаларнинг маълум қилишича, икки давлат Хавфсизлик кенгашларининг куни-кеча Тошкентда ўтказилган учрашуви чоғида ҳам ушбу кўнгилсиз воқеа юзасидан мулоқот бўлиб ўтган. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Руслан Мирзоев ўз ҳамкасбига икки давлат чегарасида бундай воқеалар юз бермаслиги учун чоралар кўрилаётгани маълум қилган.
XS
SM
MD
LG